«Пайғамбар с.а.в. Абу Бакр р.а. билан бирга отланиб, бир араб чол олдига бориб тўхтадилар. Ундан Қурайш ҳақида, Муҳаммад ва унинг асҳоблари ҳақида сўраб суриштирдилар. Чол, ўзинглар кимлардан эканингизни айтмагунингларча ҳеч нарса айтмайман, деди. Пайғамбар с.а.в., сиз айтсангиз, биз ҳам айтамиз, дедилар. Чол, бошма-бошми, деди. Пайғамбар с.а.в., ҳа, дедилар. Шунда чол, ... менга хабар берган одам ёлғон гапирмаган бўлса, Қурайш фалон-фалон куни йўлга чиққан, улар бугун фалон-фалон жойда, деб Қурайшнинг турган жойини айтди. Кейин, сизлар кимлардансиз, деди. Пайғамбар с.а.в., биз сувданмиз, дедилар-да, қайтиб кетдилар. Чол, сувданми ёки Ироқ сувиданми, деганича қолди. Кейин Пайғамбар с.а.в. саҳобаларининг ёнига қайтдилар. Кеч киргач, Али ибн Абу Толиб, Зубайр ибн Аввом, Саҳд ибн Абу Ваққос ва бир неча саҳобар.а.ларни хабар билиб келишлари, яҳни Қурайш устидан жосуслик қилишлари учун Бадр сувига юбордилар». Бу далиллар гарчи амалий муҳориб Қурайш ҳақида бўлса-да, уруш бўлиб қолиши эҳтимолидан келиб чиқилганда ҳукман муҳорибларга ҳам тўғри келади. Фарқ шундаки, амалий муҳорибларга қарши жосуслик қилиш вожиб бўлса, - негаки, душманни мағлуб қилиш учун ҳарбий сиёсат шуни тақозо этади - ҳукман муҳорибларга қарши жосуслик қилиш жоиздир, негаки, улардан уруш қилиб қолишларини кутиш мумкин. Агар зарар хавфи туғилса, масалан, амалий муҳорибларга ёрдам беришлари ёки уларга қўшилиб кетишлари эҳтимоли вужудга келса, уларга қарши жосуслик қилиш давлатга вожиб бўлади.
98-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|