Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Негаки, юқорида айтиб ўтилган қозилик мажлиси бўлиши шарт эканлиги тўғрисидаги далил мазолим қозилигига тўғри келмайди. Чунки бу ишда даъвогарнинг ҳам, жавобгарнинг ҳам қатнашиши шарт эмас. Иш даъвогарсиз ҳам, жавобгарсиз ҳам кўрилаверади. Шунга кўра мазолим қозилигида қозилик мажлисининг бўлиши шарт қилинмайди. Абу Довуд ва Аҳмад Абдуллоҳ ибн Зубайрдан ривоят қиладилар: 


«قَضَى رَسُولُ اللَّهِ أَنَّ الْخَصْمَيْنِ يَقْعُدَانِ بَيْنَ يَدَيِ الْحَاكِمِ» 
«Расул с.а.в. даҳвогар ҳам, жавобгар ҳам ҳокимнинг олдида ўтиришлари керак, деб ҳукм қилдилар». Пайғамбар с.а.в. Али р.а.га:


«إِذَا جَلَسَ إِلَيْكَ الْخَصْمَانِ» 
«Даъвогар билан жавобгар олдингга келиб ўтиришганида...», деганлар. Шунга биноан мазолим қозилиги замон, макон, қозилик мажлиси каби шартларсиз ҳам ишни кўриб чиқаверади. Фақат бу маҳкаманинг салоҳиятлари жиҳатидан тутган мақоми эътибори билан унинг обрўси ва ҳайбатини ошириш учун жой танланилиши мумкин. Масалан, султонлар замонида Миср ва Шомда шикоятлар кўриб чиқиладиган султон мажлиси бўлган. Уни «Дорул-адл», яъни адолат ошёни, деб аташган. Бу ишга ноиблар, қозилар, фақиҳлар қатнашган. Мақризий «ас-Сулук ила маърифати дувалил-мулук» китобида айтишича, солиҳ подшоҳ, султон Айюб «Дорул-адл»да шикоятларни кўриб чиқишлари учун ўзидан ноиблар тайинлаган. Улар билан бирга гувоҳлар, қозилар ва фақиҳлар ҳам бўлишган. Мазолим маҳкамаси учун бир муҳташам бино қурилса ҳечқиси йўқ. Чунки бу иш мубоҳ амаллардандир. Қолаверса, у адолатнинг буюклигини намойиш қилиб туради. 


Хилофат барпо бўлишидан олдинги битимлар, муносабатлар ва ҳукмлар

Хилофат барпо бўлишидан олдинги битимлар, муносабатлар ва ҳукмлар саҳиҳ ҳисобланиб, уларни Хилофат бекор қилмайди, уларни қайта қўзғаб ўтирмайди. Хилофат барпо бўлганидан кейин улар ҳақидаги даъволар қабул қилинмайди.

.

118-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168