Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

аҳкомлар тўғрисида саҳобалар ихтилоф қилганлар. Чунки уларнинг баъзилари шаръий нусуслардан бир нарсани тушунган бўлса, баъзилари бошқа нарсани тушунган. Уларнинг ҳар бири ўзининг тушуниши бўйича юрган ва мана шу тушуниши ўзининг ҳаққида Аллоҳнинг ҳукми бўлади. Аммо шундай бир шаръий аҳкомлар борки, Умматнинг ишларини бошқариш барча мусулмонларнинг шу аҳкомлар тўғрисида битта фикрда юришлари ва ҳар бири ўз ижтиҳоди бўйича юрмаслиги лозимлигини тақозо этади. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлган. Масалан, Абу Бакр мол мусулмонлар ўртасида тенгма-тенг тарқатилиши керак, деган фикрда бўлди. Умар эса, мол ўтмишда Расулуллоҳга қарши урушган одамга ҳам ул зотнинг ёнида туриб урушган одамга берилганича миқдорда, шунингдек, камбағалга ҳам бойга берилган миқдорда берилиши дуруст эмас, деган фикрда бўлди. Аммо Абу Бакр халифа эди, шу боис ўзининг фикрига амал қилишга буйруқ берди, яъни молни тенгма-тенг тақсимлашни табанний қилди.

Мусулмонлар ҳам шунга эргашдилар, қозилар ва волийлар ҳам шунга асосан юрдилар. Умар ҳам унга бўйинсунди ва Абу Бакрнинг фикрига амал қилиб, уни ижро этди. Умар халифа бўлгач, Абу Бакрнинг фикрига хилоф фикрни табанний қилди, яъни ўзи табанний қилган фикр бўйича молни тенгма-тенг эмас, балки афзалликка қараб тақсимлаб, Исломга аввал кирганлиги ва муҳтожлигига қараб берилишига буюрди. Волийлар ҳам, қозилар ҳам шунга амал қилишди. Барча саҳобалар - имом шариатдан тўғри ижтиҳод билан олинган муайян аҳкомларни табанний қилиб, унга амал қилишга амр қилиш ҳуқуқига эга, деб ижмо қилишган. Мусулмонлар эса, ўз ижтиҳодларига зид келса ҳам шу аҳкомларга итоат қилишлари, ўз фикр ва ижтиҳодларига амал қилишни тарк қилишлари лозим. Демак, табанний қилинган бу аҳкомлар қонун бўлади. Бундан аён бўладики, қонун чиқариш ёлғиз халифанинг ҳуқуқи бўлиб, ундан бошқаси бунга мутлақо эга эмас.


Энди (б) моддасига келсак, унинг далили Расулуллоҳ с.а.в.нинг амалларидир. Чунки Расулуллоҳ с.а.в. волийлар ва қозиларни ўзлари тайин қилиб, улардан ҳисоб талаб қилар эдилар. Ул зот савдо-сотиқ ишларини текшириб турар ва бу ишдаги алдашларга йўл қўймас эдилар. Ул зот молни ҳам тақсимлар, ишсиз одамнинг иш топишига ёрдам берар, давлатнинг барча ички ишларини ўзлари бажарардилар. Шунингдек, подшоларга хитоб қилиб, элчиларни кутиб олувчи ҳам, давлатни барча ташқи ишларини идора этувчи ҳам ўзлари эдилар. Шу билан бирга Расулуллоҳ с.а.в. қўшин  

 

37-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168