Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«... فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوكَ, فَأَعْلِمْهُمْ أَنَّ اللَّهَ قَدْ افْتَرَضَ عَلَيْهِمْ صَدَقَةً تُؤْخَذُ مِنْ أَغْنِيَائِهِمْ فَتُرَدُّ عَلَى فُقَرَائِهِمْ, فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوكَ لِذَلِكَ, فَإِيَّاكَ وَكَرَائِمَ أَمْوَالِهِمْ, وَاتَّقِ دَعْوَةَ الْمَظْلُومِ فَإِنَّهُ لَيْسَ بَيْنَها وَبَيْنَ اللَّهِ حِجَابٌ» 
«... Агар улар сенга итоат қилишса, уларга билдириб қўйки, Аллоҳ уларнинг устига бойларидан олиниб, камбағалларига қайтариб бериладиган садақани фарз қилган. Агар улар шу иш юзасидан ҳам сенга итоат қилишса, уларнинг энг қимматли молларини олишдан сақлан ва мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл, чунки бу дуо билан Аллоҳнинг ўртасида парда бўлмайди». «Икки саҳиҳ»да Абу Ҳурайрадан ривоят қилинишича, «Пайғамбар с.а.в. Умарни закот садақаларини йиғишга юборганлар».


Хулафои рошидинлар у кишининг йўлидан юрдилар. Чунки улар мол ва молиявий ишларга бошқаларни раҳбар қилардилар. Ибн Исҳоқ ва Халифа ривоят қилиб, айтишади: «Абу Бакр Абу Убайда ибн Жарроҳни байтулмолга бошлиқ қилди. Кейин уни Шомга юборди». Муайқибнинг таржимаи ҳолида Заҳабий «Уни Абу Бакр ва Умар байтулмолга раҳбар қилиб қўйди», дейди. Ҳоким ҳасан деган санад билан Ибн Исҳоқ, шунингдек, «Таротибул идория»нинг муаллифи ҳам Абдуллоҳ ибн Зубайрдан ривоят қилишади: «У Абу Бакрга котиблик қилган ва байтулмол ҳам унга берилган эди. Умар ҳам у кишини шу икки ишда қолдирди», яъни Абдуллоҳ ибн Арқамни. Ибн Саъд «Табақот»да, ибн Ҳажар «Исоба»да ривоят қилишларича, Умарнинг хазиначиси мавлолари Ясор ибн Намир бўлган. Аҳмад «Муснад», Абдурраззоқ «Мусаннафот»да Лоҳиқ ибн Ҳамиддан ривоят қилишади: «Ибн Масъуд қозиликка ва байтулмолга бошлиқ қилиб юборилди», яъни Куфага. Халифа Молик ибн Анасдан, у Зайд ибн Асламдан ривоят қилади: «Умар Абдуллоҳ ибн Арқамни байтулмолга раҳбар этиб тайинлади». Ибн Хузайма «Саҳиҳ»ида Урва ибн Зубайрдан ривоят қилишича: «Абдурраҳмон ибн Абдулқори: «Мен Умарнинг даврида байтулмолга бошлиқ эдим», деган». Ибн Ҳажар «Фатҳ»да Абдуллоҳ ибн Масъуднинг фазилатлари тўғрисида: «У Куфада Умар билан Усмоннинг даврида байтулмолни бошқарган», деб ривоят қилади. Жаҳшаёрий «ал-Вузаро вал Куттоб» китобида: «Набий с.а.в.нинг котибларидан бири Абдуллоҳ ибн Арқам ибн Абдуяғус Усмоннинг даврида байтулмолга раҳбарлик қилар эди», деб ёзади. Ҳоким «Мустадрак»да Зубайр ибн Баккордан ривоят қилади: 

 

135-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168