Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
унинг устида мусулмон бўлганмиз. Нега уни қўриқхона қиляпсиз? - деди. Шунда Умар узоқ ўйланиб қолди. Чуқур хўрсиниб, мўйловини бурай бошлади. У бирор ишни ўйлаб қолганда мўйловини бураб, хўрсина бошларди. Аъробий ундаги ҳолатни кўргач, яна ҳалиги гапини қайтара бошлади. Шунда Умар: Мол - Аллоҳнинг молидир. Бандалар эса Аллоҳнинг бандаларидир. Аллоҳ йўлида зиммамга олган нарса бўлмаганда эди, бир қарич ерни ҳам қўриқхона қилмаган бўлардим, деди». Умар умумий мулкка қарашли айрим ерларни мусулмонларнинг отлари учун қўриқхона қилганди. Шунингдек, бир аёл унинг маҳрларни тўрт юз дирҳамдан оширишдан одамларни қайтарганини инкор қилиб: «Бу сенинг ҳаққинг эмас, эй Умар, Аллоҳ Субҳонаҳунинг:
وَءَاتَيْتُمْ إِحْدَاهُنَّ قِنطَارًا فَلاَ تَأْخُذُوا مِنْهُ شَيْئًا
– „... аввалгисига саноқсиз молу дунёни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз-да, ундан бирон нарсани қайтариб олмангизлар!“, [4:20]
деганини эшитмаганмисан?», деди. Шунда Умар: «Аёл тўғри топди, Умар хато қилди», деди.
Шунингдек, Али р.а. Усмон р.а.нинг амирул мўминин бўлиб турганида ҳаж билан умрани бирга адо қилиш борасидаги сўзларини рад қилди. Аҳмад саҳиҳ ривоят билан Абдуллоҳ ибн Зубайрдан ривоят қилади: «Биз Жуҳфада Усмон билан бирга эдик. У кишининг ёнида Шом аҳлидан бир гуруҳ одамлар бўлиб, ораларида Ҳабиб ибн Маслама ал-Феҳрий ҳам бор эди. Шунда таматтуъ ҳажи (ҳаж билан умрани бирга адо қилиш) ҳақида сўз кетганда, Усмон: Ҳаж билан умра - иккиси ҳаж ойларида бирга қилинмаса баркамол бўлади. Қанийди, шу умрани кечиктириб, байтуллоҳни икки марта тавоф қилсангиз - яхшироқ бўларди. Зеро, Аллоҳ яхшиликка имкон берган-ку, деди. Бу пайтда Али ибн Абу Толиб водийнинг ичида туясини ўтлатиб юрганди. Усмоннинг гапи етиб бориши билан Усмоннинг олдига келиб: Расулуллоҳ р.а. жорий қилган суннатга ва Аллоҳ Ўз Китобида бандаларига берган рухсатга қасд қилиб, улардан одамларни қайтариб, танг ҳолга солмоқчимисиз, ахир бу - ҳожатманд ва олисда яшайдиганлар учун-ку...? - деди. Шунда Усмон одамларга қараб: Мен қайтардимми? Мен қайтарганим йўқ. Балки бу - менинг раъйим, холос. Ким хоҳласа олсин. Хоҳламаса тарк қилсин, деди».
Шунинг учун Уммат мажлисида шўро ҳуқуқи бўлгани каби, унинг зиммасида муҳосаба қилиш вожиблиги ҳам бор.
144-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|