| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ҳисобланади - вилоят аҳолиси олдида ҳам жавобгар эканлигига далолат қилади. Аммо муовинларга келсак, Расулуллоҳ с.а.в.нинг муовинлари Абу Бакр ва Умарлар бўлиб, бутун ҳаётлари давомида уларни бўшатмадилар. Улардан бошқа муовин ҳам тайинламадилар. Расулуллоҳ с.а.в.нинг ўзлари иккала муовинни тайин қилдилар, аммо бўшатмадилар. Лекин муовин халифадан ҳокимиятни қабул қилиб оладиган шахс бўлганлиги учун у халифанинг ўринбосар-вакили ўрнида бўлиб, халифа вакилга ўхшаб муовинни ҳам бўшатишга ҳақлидир. Чунки вакил қилувчи одам ўзининг вакилини бўшатиш ҳуқуқига эгадир.
Аммо (д) моддасининг далили Расулуллоҳ с.а.в.нинг Али р.а.ни Яманга қозиликка тайинлаганларидир. Аҳмад Амр ибн Осдан ривоят қилиб, шундай дейди:
«جَاءَ رَسُولَ اللهِ خَصْمَانِ يَخْتَصِمَانِ فَقَالَ لِعَمْرَو: اِقْضِ بَيْنَهُمَا يَا عَمْرُو فَقَالَ: أَنْتَ أَوْلَى بِذَلِكَ مِنِّى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: وَإِنْ كَانَ، قَالَ: فَإِذَا قَضَيْتُ بَيْنَهُمَا فَمَا لِى؟ قَالَ: إِنْ أَنْتَ قَضَيْتَ بَيْنَهُمَا فَأَصَبْتَ الْقَضَاءَ فَلَكَ عَشْرُ حَسَنَاتٍ. وَإِنْ أَنْتَ اجْتَهَدْتَ فَأَخْطَأْتَ فَلَكَ حَسَنَةٌ»
«Расулуллоҳ с.а.в.нинг олдиларига икки киши жанжаллашиб келишди. Шунда Расулуллоҳ Амрга уларнинг ўртасини ажрим қил, эй Амр, дедилар. Амр ё Расулуллоҳ, сиз бу ишга мендан кўра авлороқсиз, деди. Расулуллоҳ шундай бўлса ҳам ажрим қил, дедилар. Амр, агар икковининг ўртасини ажрим қилсам, менга нима бўлади? - деди. Расулуллоҳ: Агар қозилик қилиб, тўғри ажрим қилсанг, сенга ўнта савоб тегади. Агар ижтиҳод қилиб, хато қилсанг, сенга битта савоб тегади», дедилар.
Дарҳақиқат, Умар р.а. ҳам волийлар билан қозиларни ишга тайинлаган ва ишдан бўшатган. Масалан, Шурайҳни Куфага, Абу Мусони Басрага қози қилиб тайинлаган. Умар Шураҳбил ибн Ҳасанани Шом волийлигидан олиб, ўрнига Муовияни қўйган. Шунда Шураҳбил ундан: «Мени қўрқоқликдан бўшатдингизми ёки хиёнатданми?», деб сўради. Умар деди:«Иккаласидан ҳам эмас, балки бир кишидан кўра кучлироқ кишини ирода қилдим». Али р.а. ҳам Абу Асвадни волий қилган ва кейин волийликдан бўшатган. Абу Асвад: «Мени нега бўшатдингиз, хиёнат ҳам қилмадим, жиноят ҳам қилмадим-ку?», деди. Али деди: «Икки хусуматчига овозинг кўтарилиб кетаётганини кўрдим», деди.
39-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|