Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Иккинчи: Халифага бериладиган байъатнинг матни халифани Ислом аҳкомларини маҳкам ушлашга мажбур қилади. Чунки байъат Қуръон ва суннатга амал қилишга байъат бўлиб, халифанинг ундан четга чиқиши ҳаромдир. Агар у Қуръон ва суннатдан четга чиқса бўлаверади, деган эътиқод билан четга чиққан бўлса, кофир бўлади. Агар бундай эътиқод қилмай четга чиққан бўлса, осий, золим ва фосиқ бўлади.
Учинчи: Халифа шариатни ижро этиш учун қўйилган. У шариатдан бошқасини мусулмонларга ижро этиш учун олиши ҳаром. Чунки шариат бундан қатъий шаклда қайтарди ва Исломдан бошқа нарса билан ҳукм қилган одамни иймонсиз дейиш даражасигача борди. Бу эса қатъийликка далилдир. Бунинг маъноси халифа аҳкомларни табанний қилишда, яъни қонун чиқаришда фақат шаръий аҳкомларга чекланганини англатади. Агар у бирор қонунни шариатдан ўзга томондан олса бўлаверади, деган эътиқод билан олган бўлса, кофир бўлади. Агар бундай эътиқод қилмасдан олса, осий, золим ва фосиқ бўлади.
Энди иккинчи иш, яъни халифа ўзи табанний қилган аҳкомларга ҳамда ўзи риоя қилган истинбот тариқатига келсак, бунга далил халифа ижро қиладиган шаръий ҳукм айнан халифанинг ҳаққи бўлган, ундан бошқанинг ҳаққи бўлмаган шаръий ҳукмдир. Бошқача айтганда, халифа унга мувофиқ амалларини юргизиши учун табанний қилган шаръий ҳукмдир. Бошқа бирор шаръий ҳукм эмас. Агар халифа бирор ҳукмни истинбот қилса ёки бирон ҳукмга тақлид қилса, ушбу шаръий ҳукм унинг ҳаққида Аллоҳнинг ҳукми бўлади. Халифа мусулмонлар учун ҳукм табанний қилишда шу шаръий ҳукмга чекланмоғи лозим бўлади ва унга зид ҳукмни табанний қилиши ҳаром бўлади. Чунки бу зид ҳукм унинг ҳаққида Аллоҳнинг ҳукми, деб эътибор қилинмайди ва унга нисбатан шаръий ҳукм бўлмайди. Шундай экан, мусулмонларга нисбатан ҳам шаръий ҳукм ҳисобланмайди. Шунинг учун у фуқаро учун чиқараётган буйруқларида ўзи табанний қилган шаръий ҳукмга чекланади. Ўзи табанний қилган ҳукмга зид буйруқни чиқариши унга ҳалол эмас. Чунки у шундай қилса, гўё шаръий ҳукмга зид буйруқни берган бўлиб қолади. Мана шундан у ўзи табанний қилган аҳкомларга хилоф буйруқни чиқариши жоиз эмаслиги келиб чиқади.
Бунга қўшимча, истинбот тариқатига қараб шаръий ҳукмни тушуниш ўзгаради. Масалан, агар халифа ҳукмнинг иллати шаръий нусусдан олинган бўлса, у шаръий иллат деб эътибор қилинади, деган фикрда бўлса, манфаатни эса шаръий иллат эмас,
43-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|