Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Халифанинг шартлари

Халифа халифаликка яроқли бўлиши ва унинг халифалигига инъиқод байъати берилиши учун унда албатта еттита шарт топилиши лозим. Ушбу етти шарт инъиқод шартлари бўлиб, агар улардан битта шарт етишмаса ҳам халифалик битими тузилмай қолади.


Инҳиқод шартлари ушбулар:
Биринчи: Мусулмон бўлиши шарт. Чунки кофирнинг халифа бўлиши мутлақо жоиз эмас ва кофирга итоат қилиш вожиб бўлмайди. Чунки Аллоҳ Таоло шундай дейди:


وَلَن يَجْعَلَ اللّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً 
– „Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай“.[4:141]
Бошқарув эса ҳокимнинг фуқаро устидан ҳукм юритишининг энг кучли йўлидир. Оятдаги «ҳаргиз» сўзи абадийликни ифодаловчи ибора бўлиб - Халифалик бўладими ё бошқами, ҳеч фарқсиз - кофирларнинг мусулмонлар устидан ҳар қандай бошқарувга эга бўлишдан қатъий қайтарилаётганига қарина (далил) бўлади. Модомики, Аллоҳ мўминлар устидан кофирларга йўл бўлишини ҳаром қилган экан, демак, мусулмонларга ўзлари устидан кофирларни ҳоким қилиб олишлари ҳаром бўлади.


Бунинг устига, халифа иш бошқарувчи бўлиб, Аллоҳ Субҳонаҳу мусулмонлар ишини бошқарувчи киши мусулмон бўлишини шарт қилган. Аллоҳ Таоло шундай деди:


يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُوْلِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ   
– „Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва Пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз!“                                                [4:59]
Яна айтади:


وَإِذَا جَاءَهُمْ أَمْرٌ مِنَ الْأَمْنِ أَوِ الْخَوْفِ أَذَاعُوا بِهِ وَلَوْ رَدُّوهُ إِلَى الرَّسُولِ وَإِلَى أُوْلِي الْأَمْرِ مِنْهُمْ 
– „Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни, ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юбормасдан) Пайғамбарга ва ўзларидан бўлган иш эгаларигагина етказганларида эди...“. [4:83] 

 

17-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168