Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«الْإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ» 
«Имом бошқарувчидир ва ўз фуқаросига масҳулдир», Демак, ишларни тадбир билан бошқариш халифага топширилган бўлиб, у фуқаро ҳақида жавобгардир. Тафвиз муовини эса фуқарога жавобгар эмас, у фақат ўзига топширилган ишларга масъул, холос. Фуқарога жавобгар халифанинг ёлғиз ўзидир. Шунинг учун ҳам халифа фуқаро борасидаги ўз масъулиятини адо этиши учун муовин ишларини диққат билан кузатиб бориши вожибдир. Шунингдек, тафвиз муовини ҳам гоҳо хато қилади. Шунинг учун ундан содир бўладиган хато албатта тузатилмоғи ва унинг ҳамма ишлари албатта қунт билан текшириб турилмоғи лозим. Фуқаро борасидаги масъулиятни адо этиш ва тафвиз муовинининг хатосини тузатишдан иборат мана шу икки иш сабабли халифа муовиннинг барча ишларини диққат билан кузатиб турмоғи зарурдир.


Тафвиз муовини агар бир ишни тадбир қилган бўлсаю, халифа бу ишини тасдиқлаган бўлса, ишни у тасдиқлаганидек, ҳеч қандай зиёда ё камчиликсиз адо этиши лозим. Агар халифа фикридан қайтиб, муовиннинг айни шу ишни бажаришига қарши чиқса, у ҳолда қаралади: Агар иш бирор ҳукм ҳақида бўлиб, уни муовин ўрнига қўйиб бажарган бўлса ёки иш бирор маблағ ҳақида бўлиб, уни ўринли жойга сарфлаган бўлса, бунда тафвиз муовинининг фикри нуфузли ҳисобланади. Чунки бу аслида халифанинг фикри бўлиб, халифа бажарилган ҳукмларни ўзгартиришга ва сарфланган маблағларни ўринсиз, дейишга ҳақли эмас. Агар муовин бажарган иш бундан бошқа иш бўлса, масалан, бирон волийни тайинлаш ёки қўшин тайёрлаш бўлса, халифа тафвиз муовинининг бундай ишига қарши чиқишга ҳақли бўлади ва бунда халифанинг фикри нуфузли бўлиб, муовиннинг ишини бекор қилади. Чунки халифа ўзининг ишини ҳам, муовиннинг ишини ҳам тузатиш ҳуқуқига эга.


Тафвиз муовинининг ўз ишларини бажариши ва халифанинг муовин ишларини текшириб туриши кайфияти шундан иборат бўлиб, бу нарса халифа қайси ишлардан қайтиши жоизлиги ва қайсиларидан қайтиши жоиз эмаслигидан олинди. Чунки тафвиз муовинининг иши халифанинг иши, деб эътибор қилинади. Аниқроқ қилиб айтганда, халифага мумкин бўлганидек, тафвиз муовини ҳам ўзига ноиб сифатида топширилган ишларда мустақил ҳукм юритиши ёки ҳокимларни тайин қилиши мумкин. Чунки бу ҳукм шартларига тўғри келади. Муовин шикоятларни кўриб чиқиши ҳам ва бунга ўзидан бировни вакил қилиб жўнатиши ҳам мумкин. Чунки бу шикоятларни кўриб чиқиш шартларига тўғри келади. У жиҳодга ўзи бошчилик қилиши ёки бошқа бировни тайин қилиши ҳам мумкин. Чунки бу ҳам ҳарб шартларига тўғри келади. Яна у ўзи тадбир қилган ишларни бевосита ўзи ижро қилиши ҳам мумкин ёки бажаришга бировни вакил қилиши ҳам мумкин. Чунки бу ҳам фикр ва тадбир шартларига тўғри келади.

 

57-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168