Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Муҳтасиб

Муҳтасиб (назоратчи) омма ҳуқуқларига алоқадор ҳамма масалаларни кўриб чиқувчи қозидир. У ҳадлар, жиноятлар доирасига кирмаганлиги учун бу ишда даъвогар бўлмайди.
Назоратчи қозининг таърифи - мана шу. У устма-уст тахлаб қўйиладиган қуруқ таом ҳақидаги ҳадисдан олинган. Чунки Пайғамбар с.а.в. таом орасида намлик борлигини билганларидан кейин уни таомларнинг тепа қисмига қўйишни буюрдилар. Токи, одамлар уни кўрсинлар. Бу ерда Пайғамбар с.а.в. омма ҳаққига қарадилар. Хиёнат бўлиб қолмаслиги учун нам таомни таомларнинг энг тепасига қўйишни буюрдилар. Бу ҳадис шу борадаги ҳамма ҳақларга тааллуқлидир. Аммо у ҳадлар ва жиноятларга тегишли эмас. Негаки, улар аслида одамлар ўртасидаги даъволашувлардир.


Муҳтасиб салоҳиятлари

Муҳтасиб қонунбузарлик содир этилганини билгани заҳоти дуч келган жойда ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга. Унинг учун қозилик мажлиси бўлиши шарт эмас. У чиқарган ҳукму фармонларни ижро этишлари учун унинг қўл остида бир неча шурта (полициячи)лар бўлади.


Муҳтасиб даъвони кўриб чиқиши учун қозилик мажлиси бўлиши шарт эмас. У қонунбузарлик содир этилгани заҳоти ўз ҳукмини чиқараверади. У дуч келган жойда ва дуч келган вақтда ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга. Бозордами, уйдами, машинадами, отдами, кечасими, кундузими, фарқи йўқ. Негаки, қозилик мажлиси бўлиши шартлигини кўрсатувчи далил муҳтасибга тушмайди. Қозилик мажлиси бўлиши шартлигини кўрсатувчи ҳадисда «Икки жанжал қилувчи ҳокимнинг олдида ўтирадилар», дейилган. Яна бир ҳадисда эса «Икки даҳвогар сенинг олдингга келиб ўтиришганда...», дейилган. Назорат қозисида эса бундай ҳолат юз бермайди. Чунки унда даъвогар ва даъво қилинувчи бўлмайди. Аксинча, унда омма ҳаққига тажовуз қилиш ёки шариатга хилоф иш тутиш ҳолати бор, холос. Пайғамбар с.а.в. устма-уст тахлаб қўйиладиган қуруқ таомни бозордан ўтиб бораётганларида кўриб қолганлар. У сотиш учун қўйилган эди. Таом эгасига нисбатан даъво қилинмади. Шариатга хилофликни кўрганлари заҳоти ўша жойнинг ўзида ўз ҳукмларини айтдилар. Бу нарса назорат қозичилигида қозилик мажлиси шарт эмаслигини кўрсатади.

     

113-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168