Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бу ерда имомнинг мавжудлиги мақтаб хабар бериляпти, бу эса талабдир. Чунки хабар бериш Аллоҳ ва Расули тарафидан бўлиб, мазаммат (қоралаш)ни ўз ичига олган бўлса, у тарк қилиш талаби, яъни тақиқдир. Агар хабар бериш ўз ичига мақтовни олган бўлса, бу хабар ишни қилиш талабидир. Агар талаб қилинган ишни қилишда шаръий ҳукмни барпо қилиш, тарк қилишда шаръий ҳукмни зое қилиш бўлса, бу талаб қатъий бўлади. Бу ҳадисларда мусулмонларни бошқарадиганлар халифалар эканлиги ҳам айтиляпти. Бу эса халифани тиклаш зарурлигини билдиради. Зеро, Расулуллоҳ с.а.в. халифаларга итоат қилишга ва улар билан халифалик талашаётганларга қарши урушишга буюрдилар. Бу халифани қоим қилишга ва унинг халифалигини сақлаш учун унга қарши чиққанлар билан урушишга бўлган буйруқдир. Муслим ривоят қилади: Набий с.а.в. айтдилар:
»مَنْ بَايَعَ إِمَامًا فَأَعْطَاهُ صَفْقَةَ يَدِهِ، وَثَمَرَةَ قَلْبِهِ، فَلْيُطِعْهُ إِنِ اسْتَطَاعَ، فَإِنْ جَاءَ آخَرُ يُنَازِعُهُ فَاضْرِبُوا عُنُقَ الْآخَرِ «
«Ким имомга байъат қилиб унга қўлини ва қалб қўрини берса, қодир бўлганича унга итоат қилсин. Агар бошқаси келиб, ундан халифаликни талашса, кейингисининг бўйнига уринглар». Имомга итоат қилишга бўлган буйруқ имомни қоим қилишга бўлган буйруқдир. Халифа билан халифаликни талашаётганларга қарши урушишга бўлган буйруқ битта халифа доим бўлишининг қатъийлигига далилдир.
Саҳобалар ижмосида келган далилларга келсак, саҳоба р.а.лар Расулуллоҳ с.а.в.нинг вафотларидан кейин Расулуллоҳ с.а.в.га халифа тайинлаш лозимлигига ижмо қилишган. Шунинг учун улар Абу Бакр, кейин Умар, кейин Усмоннинг ўрнига - уларнинг ҳар бири вафот этганларидан кейин - халифа тайинлаш зарурлигига ижмо қилишган. Саҳоба р.а.лар Расулуллоҳ с.а.в.нинг вафотларидан кейин халифани қоим қилиш учун у кишининг дафнларини кечиктиришлари ва халифани тайин қилиш билан шуғулланишлари - ваҳоланки майитни вафотидан кейиноқ дафн қилиш фарз эди - саҳоба р.а.ларнинг ижмосини таъкидлайди. Расулуллоҳ с.а.в.ни дафн қилиш ва тайёрлашлари вожиб бўлган саҳоба р.а.лардан баъзилари халифа тайинлаш билан машғул бўлишди. Улардан бошқа бир қисми эса - инкор қилишга ва дафн қилишга қудратлари етса ҳам - бу ишга сукут қилиб жим туришиб, дафннинг икки кеча кечиктирилишида улар ҳам шерик бўлишди. Расулуллоҳ с.а.в. душанба куни чошгоҳда вафот қилдилар, сешанбага ўтар кечаси ҳам, Абу Бакрга байъат берилган сешанба кундузи ҳам дафн қилинмадилар.
7-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|