Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Муваққат амир

Халифа ўзининг ажали етганини сезган пайтда, қисқа ва етарли фурсат оралиғида халифалик мансаби бўшаб қолишидан сал олдин муваққат (вақтинчалик) амирни тайин қилмоғи зарур бўлади. Бу муваққат амир янги халифани сайлаш тадбирлари кўрилаётган қисқа давр ичида мусулмонларнинг ишларини бошқариб туради ва халифа вафот этгандан сўнг унинг ишларига бевосита киришади. Унинг асосий иши эса шу уч кун ичида янги халифа сайланишини тамомига етказишдан иборат.


Муваққат амир аҳкомларни табанний қилиши мумкин эмас. Чунки бу иш Уммат байъат қилган халифанинг салоҳиятига киради. Шунингдек, у халифаликка ўз номзодини қўйиши ёки номзодларни қўллаб-қувватлаши ҳам жоиз эмас. Чунки Умар р.а. муваққат амирликка халифаликка номзодларини илгари сурган кишилардан бошқа кишини тайин қилган. Муваққат амирнинг бошқаруви янги амирнинг сайланиши билан ниҳоясига етади. Чунки унинг қиладиган иши айни вазифасини вақтинча адо этишдан иборатдир.


Суҳайбнинг Умар р.а. тайин қилган муваққат амир бўлганига далил эса қуйидагидир:
Умар р.а.нинг олти номзодга қарата: «Сизлар ўзаро маслаҳатлашиб оладиган мана шу уч кун ичида сизларга намозни Суҳайб ўқиб берсин», деган сўзи. Кейин Суҳайбга: «Уч кун одамларга намоз ўқиб бер... Агар беш киши тўпланиб, бир кишининг халифа бўлишига рози бўлсалар-у, яна бир киши рози бўлмаса, унинг бошини қилич билан чопиб ташла...», дегани ва бу гап шуни англатадики, Суҳайб уларга амир қилиб тайинланган. Чунки у намозга амир қилиб тайинланди. Намозда амир бўлиш эса одамларга амир бўлишни англатади. Чунки Умар Суҳайбга «бошини чопиб ташла» дея, жазо чорасини қўллаш салоҳиятини берди. Қатлни эса фақат амир амалга оширади.


Ушбу амалиёт бир гуруҳ саҳобалар кўз ўнгида ҳеч қандай инкорсиз адо этилди. Бу нарса халифа янги халифани сайлаш тадбирларини бошқариб туриш учун муваққат амирни тайинлаши мумкин, деган ижмо бўлиб қолди. 

 

26-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168