Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шу билан бирга, Абу Бакр билан Умар Расулуллоҳ с.а.в. билан бирга бошқарув юкларини кўтарганликлари зоҳиран кўринмаса-да, Расулуллоҳ уларни ўзларига вазир қилганлари бошқарув ва унга алоқадор барча ишларда иккаласига ҳам чекловсиз ёрдамчилик салоҳиятини берганликларини билдиради. Абу Бакр халифа бўлгач, Умарни ўзига ёрдамчи вазир қилиб олди ва унинг ёрдамчилиги аниқ кўриниб турарди.


Умар халифа бўлгач, Усмон билан Алини ўзига ёрдамчи қилиб олди. Аммо уларнинг қайси бири Умарнинг бошқарув ишларида ёрдамчиси бўлганлиги аниқ эмас. Иккаласининг Умарга ёрдамчилик ҳолати Абу Бакр ва Умарнинг Расулуллоҳ с.а.в.га ёрдамчилик ҳолатларига ўхшайди. Усмоннинг халифалик замонида Али билан Марвон ибн Ҳакам унинг ёрдамчилари бўлишган. Аммо Али баъзи ишларда норози бўлганлиги учун сал узоқроқ турган бўлса-да, Марвон ибн Ҳакамнинг Усмонга бошқарув ишларида ёрдамчи бўлганлиги аниқ.


Агар тафвиз муовини садоқатли вазир бўлса, шубҳасиз, унинг халифага қиладиган ёрдами - жумладан, ҳар бир яхши ишларни унинг ёдига солиб, ёрдам беришда - жуда катта бўлади. Оиша y ривоят қилади, Расулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар:


«وَإِذَا أَرَادَ اللَّهُ باِلْأَمِيرِ خَيْرًا جَعَلَ لَهُ وَزِيرَ صِدْقٍ, إِنْ نَسِيَ ذَكَّرَهُ, وَإِنْ ذَكَرَ أَعَانَهُ. وِإَذَا أَرَادَ اللَّهُ بِهِ غَيْرَ ذَلِكَ جَعَلَ لَهُ وَزِيرَ سُوءٍ, إِنْ نَسِيَ لَمْ يُذَكِّرْهُ, وَإِنْ ذَكَرَ لَمْ يُعِنْهُ» 
«Агар Аллоҳ амирга яхшиликни ирода қилса, унга бир содиқ вазирни насиб этадики, амир унутиб қўйса, бу вазир эслатиб туради, эсласа ёрдам беради. Агар Аллоҳ бундан бошқасини ирода қилса, унга бир ёмон вазирни насиб қиладики, амир унутиб қўйса, вазир эслатмайди, эсласа, ёрдам бермайди». (Аҳмад ривояти). Ушбу ҳадис санадини Нававий яхши санад, деган. Баззор ҳам бир санад билан ривоят қилган, Ҳайсамий унинг ровийларини саҳиҳ кишилар, деган.


Расулуллоҳ с.а.в.нинг замоналари билан Хулафои рошидинлар замонидаги муовинларнинг қилган ишларини ўрганадиган бўлсак, муовинга умумий назорат қилишга ҳақли бўлган муайян масалалар ёки умумий назорат қиладиган ҳамма масалалар топширилиши мумкинлигининг гувоҳи бўламиз. Шунингдек, у умумий назорат қила оладиган битта жойга ёки умумий назорат қиладиган бир нечта жойга тайин қилиниши мумкин. Икки шайх Абу Ҳурайрадан ривоят қиладилар: 

 

52-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168