Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«Суфён ибн Абдуллоҳ ибн Рабиа Сақафий бир чарм тугун топиб олди. Кейин уни Умар ибн Хаттобнинг олдига олиб келганди, Умар: «У ҳақда бир йил хабар бер. Ким уни таниса, ўшаники, йўқса сеники бўлади», деди. Хуллас, уни ҳеч ким таниб ололмади. Келгуси ҳаж мавсумида Умар билан учрашиб ўша воқеани айтиб берганди, Умар: «У сеники, чунки Расулуллоҳ с.а.в. бизга шундай буюрганлар», деди. У эса менга унинг кераги йўқ, деганди, Умар уни олиб байтулмолга қўйди». Дорамий Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилади: «Усмоннинг даврида волийси (эгаси) йўқ бир мавло ўлганди, буюрдилар, унинг мол-мулки байтулмолга қўйилди». Ибн Абдулбарр «Истизкор»да Анас ибн Сириндан ривоят қилади: «Али молларни тақсимлаб байтулмолни бўшатардилар-да, кейин сув сепиб, ўша ерга ўтирардилар».
Байтулмолдан жой ирода қилинишига нисбатан ҳолат шулардан иборат. Аммо ундан жиҳат ирода қилинишига келсак, бунинг боиси ерлар, нефт ва газ қувурлари, тоғ маъданлари ҳамда бойлардан йиғиб олиниб, байтулмолга келтирилмасдан ўша ердаги ҳақдорларга сарфланадиган садақа (закот) моллари каби айрим ҳолларда байтулмолга келтирилмайдиган мол-мулкларнинг ҳам бўлишидир. Айрим ҳолларда «байтулмол»дан жой ирода қилишнинг имкони бўлмасдан, жиҳат маъносида ҳам қўллашган. Бунга далил Байҳақийнинг «Сунан»ида, Аҳмаднинг «Муснад»ида ва Абдурраззоқнинг «Мусаннаф»ида Лоҳиқ ибн Абдулҳамиддан: «Ибн Масъудни қозилик ва байтулмолга бошлиқ қилиб юборди», деган ривоятидир. Умар у кишини байтулмолга қўриқчи қилиб юборган бўлишлари мумкин эмас. Бундан эса у кишини жиҳатга, яъни (молни) олиб, (ўз ўрнига) сарфлайдиган вакил қилиб юборганлари тушунилади, холос. Ибн Муборакнинг «Зуҳд»да Ҳасандан қилган ривояти ҳам шу маънони ифодалайди: Басра амирлари Абу Мусо Ашъарий билан келганларида Умардан ўзлари учун озиқ-овқат ажратишини талаб қилдилар. Шунда сўзининг охирида уларга: «Эй амирлар жамоаси, сизлар учун байтулмолдан икки қўй ва икки жариб ер (100кв қасабага ёки 1260-1592кв.м.га тенг майдон ўлчови) ажратдим», дедилар.
Байтулмолнинг кирим ва чиқимларини юргизувчи киши халифадир. Чунки Расулуллоҳ с.а.в. қийинчилик даврида қўшинга Усмоннинг берган табарруотларини ҳужраларида сақладилар. Аҳмад ва Термизий ривоят қилиб, Термизий ҳасан ғариб деган, Ҳоким ҳам ривоят қилиб, саҳиҳ деган ва уни Заҳабий маъқуллаган ҳадисда Абдурраҳмон ибн Самура шундай дейди: «Набий с.а.в. қийинчилик даврида қўшин тайёрлаётган пайтларида Усмон р.а. у зотнинг ҳузурларига минг динор келтириб, уни Набий с.а.в.нинг этакларига тўкди. Шунда Набий с.а.в. уни айлантириб кўриб:
131-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|