Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 


…»الْمَجْنُونِ الْمَغْلُوبِ عَلَى عَقْلِهِ حَتَّى يَفِيقَ...  «

«... ақлдан озган мажнун одам то ақл-ҳуши жойига келгунча...», деб зикр қилинган сўзларига биноан халифа ақлдан озган одам бўлиши жоиз эмас. Кимдан қалам кўтарилган бўлса, у мукаллаф киши ҳисобланмайди. Чунки ақл мукаллаф бўлишнинг манбаи ва ишларни тўғри тасарруф қилишнинг шартидир. Халифа эса бошқарув ишларини тасарруф қилиш, шаръий таклифларни ижро қилиш билан шуғулланади. Шунинг учун у мажнун бўлиши жоиз эмас. Негаки мажнун ўз шахсий ишларини тасарруф қила олмас экан, бошқа инсонларнинг ишларини тасарруф қилиши аллақачон жоиз эмас.
Бешинчи: Одил бўлиши шарт. Халифа фосиқ бўлиши жоиз эмас. Адолат халифаликка байъат берилиши ва бардавом бўлиши учун зарурий шарт ҳисобланади. Аллоҳ Таоло шундай деди:


وَأَشْهِدُوا ذَوَى عَدْلٍ مِنْكُمْ   
– „Ва ўзларингиздан (яъни, мусулмонлардан) бўлган икки адолат соҳибини гувоҳ қилинглар...“. [65:2]
Демак, энг катта гувоҳ халифа экан, унинг одил бўлиши яна ҳам зарурдир. Чунки гувоҳга адолат шарт қилинган бўлса, шу адолатнинг халифага шарт қилиниши айниқса зарурдир.


Олтинчи: Ҳур (озод) бўлиши шарт. Чунки қул ҳожасининг мулки бўлиб, ўзи мустақил тасарруф юрита олмайди. Демак, ўзидан бошқани тасарруф қила олмас экан, бошқа инсонларни аниқ бошқара олмайди.
Еттинчи: Лаёқатли бўлиши шарт. Халифа халифалик юкини кўтаришга лаёқатли инсонлардан бўлиши лозим. Чунки бу байъат тақозо қиладиган ишлардан ҳисобланади. Зеро, ожиз одам фуқаро ишларини Қуръон ва суннатга мувофиқ олиб бориш ҳақида берилган байъатни бажара олмайди. Халифада бўлмаслиги лозим бўлган «ожизлик турлари»ни маҳкаматул мазолим белгилайди.


Афзаллик шартлари

Мана шулар халифага халифалик инъиқоди (байъати берилиши) шартлари бўлиб, бу етти шартдан бошқа ҳеч бир шарт инъиқод шарти бўлишга ярамайди. Қайсидир шарт - агар у ҳақда саҳиҳ нусуслар ворид бўлган бўлса ёки у бирон саҳиҳ насс билан собит бўлган ҳукм остига кирган бўлса - афзаллик шарти бўлиши мумкин. Лекин у инъиқод шарти бўлишга ярамайди. Чунки инъиқод шарти бўлиши учун унинг шундай шартлиги эканлиги ҳақидаги далил талаби жозим (қатъий талаб) мазмунини ўз ичига олиши керак. Бундай талаб мазмуни бўлса, у лозимликка қарина бўлади. Энди агар далил талаби жозим мазмунини ўз ичига олмаган бўлса, у ҳолда шарт инъиқод шарти эмас, афзаллик шарти бўлади. Талаби жозим мавжуд далил келган шартлар эса фақат мана шу етти шартдир, холос. Шунинг учун фақат уларгина инъиқод шартлари бўлади. Саҳиҳ далил келган бошқа шарт эса фақат афзаллик шартидир, холос. Масалан, халифанинг қурайшлик бўлиши ёки мужтаҳид бўлиши ёки қурол ишлатишда моҳир бўлиши ёки шунга ўхшаш жозим (қатъий) бўлмаган далил ворид бўлган ишлар каби. 

 

20-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168