Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Тамим Дорий - у Тамим ибн Авс бўлиб, Лахмлик бир киши эди - шундай деди: «Ё Расулуллоҳ, мени Фаластиндаги румликларга қўшничилигим бор. Уларнинг Ҳубро, деган қишлоғи бор. Яна бир қишлоқни Айнун, дейишади. Агар Аллоҳ сизга Шомни фатҳ қилиб берса, шу икки қишлоқни менга ҳадя қилинг». Расулуллоҳ «Иккала қишлоқ сенга», дедилар. У шу тўғрисида менга хат қилиб беринг, деди. Шунда Расулуллоҳ шундай деб ёзиб бердилар: «Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан. Бу мактуб Аллоҳнинг Расули Муҳаммаддан Тамим ибн Авс Дорийга. Шу хусусдаким, Ҳубро қишлоғи, Айнундаги уй ҳамда унинг текислик ерлари, тоғи, суви, экини, ўсимликлари, қора моллари, шу Тамим ва унинг кейинги авлодларига тегишли бўлиб, у ерни ҳеч ким ўраб олишга ҳаққи йўқ ва буларга ҳеч ким зулм ўтказмасин. Ким зулм қилса ва улардан бирор нарсани тортиб олса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаҳнати бўлсин». Мактубни Али ёзди». Кейин Абу Бакр халифа бўлгач, уларга мана бу хатни ёзиб берди: «Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан. Бу мактуб ер юзида Расулуллоҳ с.а.в.га халифа бўлиб қолган Абу Бакрдан Дорийлар авлодига. Шу ҳақдаким, уларнинг қўл остидаги Ҳубро ва Айнун қишлоқлари зарар кўрмасин. Ким қулоқ солиб, Аллоҳга итоат қилса, у иккала қишлоқнинг ҳеч нарсасига зарар етказмасин. Иккала қишлоққа икки дарвоза ўрнатиб, фасод тарқатувчи кимсалардан ҳимоя қилсин».


Халифа ўзининг ёзув-чизув ишларига котибларни қанча керак бўлса, шунча тайин қилишга ҳаққи бор. Ҳатто агар вожиб амали фақат уларни тайин қилиш билангина амалга ошадиган бўлса, тайин қилиш вожиблик даражасига етади. Сийрат соҳибларининг айтишича, Расулуллоҳ с.а.в.нинг йигирмата атрофида котиблари бўлган. Бухорий ўзининг «Саҳиҳ»ида ривоят қиладики, 

68-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168