Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

4. Шундан кейин, юқорида маълум бўлганидек, Абдурраҳмон одамлардан маслаҳат сўради.
5. Чоршанба куни кечаси, яъни Умар р.а.нинг вафотидан (якшанба куни) уч кун кейин, Абдурраҳмон опасининг ўғли Мисвар ибн Махраманинг ҳовлисига борди. Ибн Касирнинг «Бидоя ва ниҳоя» китобидан шундай нақл қилинади:
«Умарнинг вафотидан тўртинчи кунга ўтар кечаси Абдурраҳмон опасининг ўғли Мисвар ибн Махраманинг уйига борди ва: Эй Мисвар, ухлаяпсанми? Аллоҳга қасамки, мен уч кундан буён ухламадим, деди», яъни Умар вафот этган якшанбадан душанбага ўтар кечаси, сешанбага ўтар кечаси ва чоршанба кечаси. Кейин «... Бор, менга Али билан Усмонни чақириб кел, деб масжидга чиқиб кетди... кейин барча одамлар «ас-солату жомиатун», дея чақирилди…». Бу чоршанба бомдоди эди. Кейин у Алининг - (Аллоҳ ул зотдан рози бўлсин ва юзларини мунаввар айласин) - қўлидан тутиб, ундан Аллоҳнинг Китоби, Расулининг суннатига биноан ва Абу Бакр билан Умарнинг ишини давом эттиришга байъат қиласизми? - деб сўради. Али р.а. ўзининг ушбу машҳур жавобини қилди: «Мен Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннати бўлса, ҳа байъат қиламан, аммо Абу Бакр билан Умарнинг амалларига бўлса, йўқ, мен ўз фикрим бўйича ижтиҳод қиламан». Абдурраҳмон Алининг қўлини қўйиб юборди, кейин Усмоннинг қўлини тутиб, унга ҳам айни саволни берди. Шунда Усмон: «Ҳа, байъат қиламан», деди ва Усмон р.а.нинг халифалигига байъат берилди.


Суҳайб одамларга шу кун бомдод намозини ҳам, пешин намозини ҳам ўқиб берди. Усмон р.а. мусулмонларга халифа сифатида аср намозини ўқиб берди. Бошқача қилиб айтганда, Усмон р.а.га бомдод намозидан сўнг инъиқод байъати бошланган бўлишига қарамасдан, Суҳайбнинг амирлиги Мадинада аҳли ҳал вал-ақд Усмонга байъат берганларидан кейингина ниҳоясига етди. Дарҳақиқат, унинг амирлиги ўша куннинг ярмидан кейингача, яъни асрдан сал аввал, саҳобалар Усмонга байъат бергани бир-бирларини чақириб бўлишган пайтда охирига етди. Иш асрдан сал аввал тугаши билан Суҳайбнинг амирлиги ҳам ниҳоясига етди ва Усмон одамларга халифа сифатида аср намозини ўқиб берди. 

 

29-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168