Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Қозиларнинг турлари

Қозилар уч турли бўладилар. Биринчиси қози. У муомала ва жазога доир одамлар ўртасидаги даъволарни ажрим қилади. Иккинчиси муҳтасиб, яъни назоратчи. У жамоанинг ҳаққига зарар келтирадиган қонунбузарликлар устидан ҳукм чиқаради. Учинчиси мазолим (шикоятлар) қозиси. У одамлар билан давлат ўртасидаги низони, ихтилофни ҳал қилади.


Қозилик турлари баёни - мана шу. Қозилик одамлар ўртасидаги даъволарни ажрим қилиш эканига далил шуки, Пайғамбар с.а.в.нинг ўзлари шу иш билан шуғулланганлар, Муоз ибн Жабални Яманнинг бир ноҳиясига шу ишга тайин қилганлар. Қозиликнинг жамоа ҳаққига зарар қиладиган қонунбузарликлар устидан ҳукм чиқариш, яъни муҳтасиблик, назоратчилик экани Пайғамбар с.а.в.нинг айтган гаплари ва қилган ишлари билан собитдир. У зот юқоридаги Аҳмад Абу Ҳурайра йўлидан ривоят қилган ҳадисда «... алдаган одам мендан эмас», деганлар. Шундай қилиб, Пайғамбар с.а.в. сотувчиларни алдаб сотишдан қайтарардилар. Шунингдек, бозордаги савдогарларни савдо борасида ҳам, закот бериш борасида ҳам ростгўй бўлишга буюрардилар. Аҳмад Қайс ибн Абу Ғурза Кинонийдан ривоят қилади: «Мадина бозорида савдо қилардик. Бизни даллоллар, дейишарди. Пайғамбар с.а.в. олдимизга келиб, бизни ўзимиз номлаган номдан яхшироқ ном билан номлаб,


«يَامَعْشَرَالتُّجَّارِ, إِنَّهَذَاالْبَيْعَيَحْضُرُهُاللَّغْوُوَالْحِلْفُ, فَشَوِّبُوهُبِالصَّدَقَةِ» 
«Эй савдогарлар жамоаси, бу савдода лағв (кераксиз сўз) вақўполликлар бўлади, сизлар унга садақаниаралаштиринг, дедилар».
Аҳмад Абу Минҳолдан ривоят қилади: 


«أَنَّ زَيْدَ بْنَ أَرْقَمَ وَالْبَرَاءَ بْنَ عَازِبٍ كَانَا شَرِيكَيْنِ, فَاشْتَرَيَا فِضَّةً بِنَقْدٍ وَنَسِيئَةً, فَبَلَغَ ذَلِكَ النَّبِيَّ فَأَمَرَهُمَا أَنَّ مَا كَانَ بِنَقْدٍ فَأَجِيزُوهُ, وَمَا كَانَ بِنَسِيئَةٍ فَرُدُّوهُ» 
«Зайд ибн Арқам билан Барро ибн Озиб шерик эдилар. Бир кумушни нақд ва насияга сотиб олишди. Пайғамбарс.а.в. бундан хабар топиб, уларга, нақд савдоингларни олиб қолиб, насия савдоингларни қайтаринглар, деб буюрдилар». Пайғамбар с.а.в. уларни насия рибосидан қайтардилар. Мана шулар муҳтасиблик-назоратчиликка доир қозиликдир. Жамоатчиликнинг ҳаққига зарар қиладиган ишлар борасида ажрим чиқариш билан шуғулланувчи қозиликнинг ҳисба,

 

105-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168