Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Аммо битта шаҳару, лекин битта жойдаги икки алоҳида маҳкамада ҳамма масалалар борасида ҳар бирига алоҳида бир қози қозилик қилиши жоиз. Негаки, қозилик халифадан ноибликдир, вакилликдир. Ваколатлар, вакиллар бир нечта бўлиши мумкин бўлгани каби битта жойдаги қозилар ҳам бир нечта бўлишлари мумкин. Жанжаллашувчи икки томон бир жойда икки қозидан бирини танлаш тўғрисида тортишиб қолган пайтда, улардан қайси бири қозилик қилиши даъвогар томоннинг хоҳишига қараб бўлади. Чунки даъвогар ҳақни талаб қилувчидир. Шунга кўра, бу борада унинг гапи ҳақ талаб қилинаётган томондан кўра кўпроқ инобатга олинади.


Қози фақат қозихонадагина, қозилик мажлисидагина қозилик қилиши мумкин. Қозилик мажлисидан бошқа жойдаги ҳужжат ҳам, қасам ҳам инобатга олинмайди. Абдуллоҳ ибн Зубайрдан шундай ривоят қилинади:


«قَضَى رَسُولُ اللَّهِ أَنَّ الْخَصْمَيْنِ يَقْعُدَانِ بَيْنَ يَدَيْ الْحَاكِمِ» 
«Расул с.а.в. даҳвогар ҳам, жавобгар ҳам ҳокимнинг олдида ўтиришлари керак, деб ҳукм қилдилар». Бу ҳадисни Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган. Унда қозилик ижро этиладиган ҳайъат баён қилинган. Бу ҳайъат моҳиятан шаръий ҳайъатдир. Яъни, қозиликни ижро этиш учун муайян ҳайъатнинг бўлиши, бошқачароқ қилиб айтганда, даъвогар билан жавобгарнинг қозилик мажлисида - ҳоким олдида ўтиришлари шарт. Шундагина қозилик саҳиҳ, тўғри бўлади. Пайғамбар с.а.в.нинг Али р.а.га:


«إِذَا جَلَسَ إِلَيْكَ الْخَصْمَانِ, فَلا تَكَلَّمْ حَتَّى تَسْمَعَ مِنَ الْآخَرِ كَمَا سَمِعْتَ مِنَ الْأَوَّلِ» 
«Агар икки даҳволашувчи олдингга келиб ўтиришса, биринчининг гапини қандай тинглаган бўлсанг, иккинчининг ҳам гапини ўшандай тингламай туриб, гапирма (яъни, ҳукм чиқариб юборма)», деган гаплари ҳам шуни таъкидлайди. Айни пайтда «Икки даҳволашувчи олдингга келиб ўтиришса...», деган гап муайян ҳайъатни ифодалайди. Демак, қозилик қилиш учун қозилик мажлиси бўлиши шарт. Қозилик мажлиси қасам эътиборга олиниши учун ҳам шарт. Пайғамбар с.а.в:


«اَلْيَمِينُ عَلَى الْمُدَّعَى عَلَيْهِ» 
«Даъво қилинувчи қасам ичиши лозим», деганлар. Бу ҳадисни Бухорий ибн Аббос йўлидан ривоят қилган. Бу сифат, яъни даъво қилинаётган одамнинг қасам ичиши фақат қозилик мажлисидагина бўлади. Шунингдек, ҳужжат ҳам фақат козилик мажлисида эътиборга олинади. Бунга далил Пайғамбар с.а.в.нинг:

 

110-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168