Шунинг учун ливо қўшин амирига берилса, роялар эса қўшиннинг дивизиялари, полклари ва қисмлари билан бирга бўлади. Шундай қилиб, қўшинда ливо битта бўлиб, роялар эса кўп бўлади. Шу билан бирга ливо фақатгина қўшин амирининг белгиси бўлади. Роялар эса аскарлар билан бирга юрадиган белги бўлади. 2. Ливо қўшин амирига берилади. У қўшин амирининг қароргоҳида доимо туради. Жангда эса жанг қўмондонига - у қўшин амири бўладими ёки қўшин амири тайинлаган бошқа қўмондонми - жанг пайтида майдонда кўтариб юриш учун берилади. Шунинг учун у «уруш онаси» деб аталади. Негаки у жанг қўмондони билан майдонда кўтариб олиб юрилади. Шунинг учун уруш бўлиб турган ҳолатда жангнинг ҳар бир қўмондонида битта роя бўлади. Бу - ўша даврларда умум эътироф этган ишлардан бўлган. Роянинг кўтарилган ҳолда бўлиши жанг қўмондонининг кучини кўрсатиб турган. У идорий тартиб-интизом бўлиб, қўшинларнинг жанг таомилига кўра риоя қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. хабар келмай туриб, Зайд, Жаъфар ва ибн Равоҳанинг вафот этганларини айтиб:
Шунингдек, уруш бўлиб турган ҳолатда майдондаги қўшин қўмондони халифанинг ўзи бўлса, жанг майдонида фақат роя бўлмасдан, ливо кўтарилиб туриши ҳам жоиз. Ибн Ҳишомнинг «Сийрат»ида катта Бадр ғазоти ҳақидаги ҳадисда ливо билан роя жангда мавжуд эканлиги ворид бўлган. Тинчлик ҳолатида ёки уруш тугагандан кейин роялар қўшинга тарқатилган бўлиб, уларни қўшин дивизиялари ҳам, полклари ҳам, отрядлари ҳам, қисмлари ҳам кўтариб юради... Ҳорис ибн Ҳассон Бакрийнинг Амр ибн Ос қўшини ҳақидаги ҳадисида шундай келтирилган. 3. Халифа Исломда қўшин қўмондони ҳисобланади. Шунинг учун ливо шаръий жиҳатдан унинг қароргоҳи - Халифалик биноси устига қадаб қўйилади. Чунки ливо қўшин амирига берилади. Халифа давлат муассасаларининг бошлиғи деган эътиборда роя (идорий жиҳатдан) Хилофат биноси устига қадаб қўйилса ҳам жоиз.
165-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|