| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«دَعَانَا النَّبِيُّ فَبَايَعْنَاهُ فَقَالَ فِيمَا أَخَذَ مِنَّا أَنْ بَايَعَنَا عَلَى السَّمْعِ وَالطَّاعَةِ، فِي مَنْشَطِنَا وَمَكْرَهِنَا، وَعُسْرِنَا وَيُسْرِنَا، وَأَثَرَةً عَلَيْنَا، وَأَنْ لاَ نُنَازِعَ الْأَمْرَ أَهْلَهُ، قَالَ إِلَّا أَنْ تَرَوْا كُفْرًا بَوَاحًا عِنْدَكُمْ مِنْ اللَّهِ فِيهِ بُرْهَانٌ»
«Бизни Расулуллоҳ с.а.в. чақирдилар, у зотга байъат бердик. Биздан олаётган байъатда Расулуллоҳ хурсандчилигимизда ҳам, хафачилигимизда ҳам, қийинчилигимизда ҳам, енгилчилигимизда ҳам, ўзимиз яхши кўрган нарсаларда ҳам қулоқ солиб итоат қилишимиз, иш эгаларидан иш талашмаслигимиз лозимлигини айтдилар. Магар иш эгаларида очиқ куфр кўрсангиз ва сизларда бу тўғрида Аллоҳдан ҳужжат бўлса, итоат қилманглар»,дедилар». Оиша yдан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар:
«ادْرَءُوا الْحُدُودَ عَنْ الْمُسْلِمِينَ مَا اسْتَطَعْتُمْ فَإِنْ كَانَ لَهُ مَخْرَجٌ فَخَلُّوا سَبِيلَهُ. فَإِنَّ الْإِمَامَ أَنْ يُخْطِئَ فِي الْعَفْوِ خَيْرٌ مِنْ أَنْ يُخْطِئَ فِي الْعُقُوبَةِ»
«Имкони борича мусулмонларни жазолашдан сақланинглар, агар мусулмоннинг айбсизлигига битта далил бўлса ҳам уни қўйиб юборинглар. Чунки имом жазо бериб хато қилганидан кўра афв қилиб хато қилгани яхшироқдир».(Термизий ривояти). Ушбу ҳадислар имом хато қилиши, унутиб қўйиши ва осийлик қилиши мумкинлигига очиқ далилдир. Шу билан бирга айни ҳадисларда модомики имом Ислом билан ҳукм юритса, ундан очиқ куфр содир бўлмаса ва осийликка буюрмаса, унга итоат қилиш лозимлигига буюрдилар. Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в.дан кейинги халифалар хато ҳам қиладиган, тўғри иш ҳам қиладиган инсонлар бўлиб, маъсум эмаслар. Улар пайғамбарлар эмаски, Халифаликни илоҳий давлат, дейилса. Аксинча, у башарий давлат бўлиб, унда мусулмонлар Исломий шариат аҳкомларини барпо қилиш учун битта халифага байъат берадилар.
Халифанинг бошқарув муддати
Халифанинг бошлиқлик муддати муайян вақтга чекланмаган. Модомики, у шариатни ҳимоя қилиб, унинг аҳкомларини ижро қилар экан, давлат ишларини ва халифалик масъулиятини адо этишга қодир экан, у халифа бўлиб қолаверади. Ҳадисларда келган байъат қилиш ҳақидаги насс-матннинг мутлақ келгани ва муайян муддатни чекламагани бунга далилдир. Бу тўғрида Бухорий Анас ибн Моликдан Пайғамбар с.а.в.нинг шундай деганларини ривоят қилган:
47-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|