Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«مَا ضَرَّ عُثْمَانَ مَا عَمِلَ بَعْدَ هَذَا الْيَوْمِ» 
«Усмонга бугундан кейин ҳеч бир иши зарар бермайди», дедилар. Бу гапни бир неча марта қайтардилар». Гоҳида тақсимотни ўзлари бошқарардилар. Чунки Бухорий Анасдан келтирган ҳадисда шундай дейилади: «Набий с.а.в.га Баҳрайндан мол келтирилганда: «Уни масжидга тўкинглар...», дедилар. Намозни ўқиб тугатгач, ўша молнинг ёнига келиб ўтирдилар. Кимни кўрган бўлсалар, унга бердилар... Хуллас, у ерда бир дирҳам қолмагунча жойларидан турмадилар». Шунингдек, Абу Бакр Баҳрайн молининг тақсимотига ўзи бошчилик қилган. Бухорий Жобирдан ривоят қилади: «Расулулоҳ с.а.в. менга:


«لَوْ قَدْ جَاءَ مَالُ الْبَحْرَيْنِ, لَقَدْ أَعْطَيْتُكَ هَكَذَا وَهَكَذَا وَهَكَذَا» 
«Агар Баҳрайннинг моли келиб қолганда эди, сенга шунча ва шунча ва шунча берган бўлардим», деб уч марта айтдилар, деди. Расулуллоҳ с.а.в. вафот этиб, Баҳрайннинг моли келгач, Абу Бакр жарчига буюрди, у: Кимнинг Расулуллоҳда қарзи ёки ваъдаси бўлса бизга келсин, деб жар солди. Шунда мен келиб: Расулуллоҳ с.а.в. менга фалон ва фалон (сўзлар)ни, уч марта айтгандилар... дедим». Суфён Сақафийнинг бир тугун топиб олиб, унинг хабарини айтиб юрган киши ҳақидаги ўтган ҳадисида: «Умар уни олиб, байтулмолга қўйди», дейилган. Шофиий «Умм»да ривоят қилади: «Бизга бир қанча аҳли илмлар хабар беришдики, Ироқдан олинган нарсалар Умар ибн Хаттобга келтирилгач, байтулмолнинг бошқарувчиси халифага уни байтулмолга киргизаверайми? - деди. У: Йўқ, Каъбанинг Раббисига қасамки, байтулмолнинг ичига жойлаштирмасдан уни тақсимлаб юбораман, деди-да буйруқ берди. У масжидга қўйилди. Устига теридан бўлган тўшаклар ташлаб қўйилди ва уни муҳожиру ансорлардан бўлган кишилар қўриқлади. Тонг отгач, Аббос ибн Абдулмутталиб ва Абдурраҳмон ибн Авф билан бирга у иккаласининг бирининг қўлидан ушлаган ҳолда ёки уларнинг бири унинг қўлидан ушлаган ҳолда келдилар. Уни кўришгач, молларнинг устидан тери тўшакларни олиб ташлашди. Шунда шунақанги бир манзарани кўрдиларки, унақасини кўрмаган эдилар. Унда тилла, ёқут, забаржад ва марваридларни ялтираётганини кўриб, йиғладилар. Шунда улардан бири Умарга: Аллоҳга қасамки, бугун йиғлайдиган кун эмас, шукр қиладиган ва хурсандлик кунидир, деганди У:

 

132-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168