Волийликдан бўшатиш халифанинг фикри ҳамда вилоят аҳолисининг ёки вилоят аҳолиси вакилларининг волийдан норозиликлари ва уни ёқтирмасликларига қараб бўлади. Шунинг учун вилоят аҳолисидан вилоят кенгашига вакиллар сайланишини икки мақсадга кўра табанний қиламиз. Мақсадлардан бири волийга ўз вилояти воқелигини билишда ёрдам беришдир. Негаки, вилоятдаги вазиятни вилоят аҳолисининг ўзи яхшироқ билади. Шунинг учун волий тўғри иш олиб бора олиши учун уларнинг маълумотларидан фойдаланади. Иккинчиси, лозим бўлиб қолганда волийнинг қандай ҳукм юритаётганлиги ҳақида Кенгашнинг фикрини олишдир. Агар Кенгаш аъзоларининг аксарияти волийдан шикоят қилсалар, халифа уни ишдан олади. Чунки Пайғамбар с.а.в. Баҳрайнга омил этиб тайинланган Ало ибн Ҳазрамийни Абди Қайснинг вакиллари унинг устидан шикоят қилганлари сабабли ишдан бўшатганлар. Халифа волийни ҳеч бир сабабсиз ҳам ишдан бўшатиши мумкин. Пайғамбар с.а.в. Муоз ибн Жабални Яман ҳокимлигидан ҳеч бир сабабсиз бўшатганлар. Умар ибн Хаттоб ҳам волийларни сабабсиз ҳам, сабаб билан ҳам бўшатарди. Масалан, Зиёд ибн Абу Суфённи ишдан олгану, сабабини кўрсатмаган. Саъд ибн Абу Ваққосни эса одамларнинг шикоятлари туфайли бўшатган ва: «Мен уни ишни уддалай олмагани ёки хиёнати учун бўшатганим йўқ», деган. Шулардан кўриниб турибдики, халифа хоҳлаган пайтида волийни ишдан бўшата олади. Вилоят аҳолисидан шикоят тушган пайтда эса уни ишдан бўшатиш халифага вожиб бўлади. Олдинги асрларда волийлик икки қисмга, намоз волийлиги ва хирож волийлигига бўлинган. Шунинг учун тарих китобларида икки хил ибора, намозга амирлик ҳамда намоз ва хирожга амирлик, деган иборалар учрайди. Яъни, амир ё намоз ва хирожга амирлик қилган ёки намознинг ўзига ва ё хирожнинг ўзига амирлик қилган. Намозга волийлик ёки амирлик қилиш одамларнинг намозларига имомлик қилиб бериш маъносинигина англатмайди. Унинг маъноси молиядан бошқа ҳамма ишларни бошқаришдир. Намоз сўзи мол йиғишдан бошқа ҳамма бошқарув ишларини англатган. Агар волий ҳам намоз ва ҳам хирожга волийлик қилса, унинг волийлиги умумий, яъни чекланмаган волийлик ҳисобланган. Агар намоз ёки хирожнинг ўзигагина волийлик қилса,
71-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|