Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Юқоридагилардан шу нарса аён бўлдики, халифа ўз муовинига давлатнинг барча соҳаларида ўринбосарлик қилиш вазифасини ҳамда ишларни умумий назорат қилиш вазифасини топширади. Шу билан бирга, унга муайян ишни таклиф қилиши ҳам мумкин. Масалан, бу муовинни машриқдаги вилоятларга, бошқасини эса мағрибдаги вилоятларга тайин қилиш каби ва ҳоказо. Вазирлар биттадан кўп бўлган ҳолатда уларнинг ишлари бир-бирига зид бўлмаслиги учун шунга зарурат туғилади.


Халифа, айниқса, давлат кенгайиб кетган пайтда биттадан кўп муовинга эҳтиёж сезади. Вазирларнинг ҳар бирига давлатнинг ҳамма жойида иш олиб боришни топшириш эса уларнинг ўз вазифаларини бажаришларида муаммоларни пайдо қилади. Негаки бунда уларнинг ҳаммаси ҳам умумий назорат ва ўринбосарликка ҳақли бўлганликлари учун, бир-бирларининг ишларига аралашишлари эҳтимоли бор. Шунинг учун биз қуйидагиларни табанний қилдик:
Тайин қилиш жиҳатидан: Муовин давлатнинг ҳамма жойида умумий назорат ва ўринбосарлик қилиш вазифасига тайинланади.


Иш жиҳатидан эса: Муовинга давлатнинг бир қисмида иш топширилади, яъни вилоятлар муовинлар ўртасида тақсимланади. Масалан, бири халифанинг машриқдаги муовини, бири мағрибдаги муовини, яна бири шимолдаги муовини бўлади ва ҳоказо.


Бошқа жойга кўчириш жиҳатидан эса: Муовин бир жойдан иккинчи жойга ва бир ишдан иккинчи ишга кўчишида ҳеч қандай янги тайинланишга эҳтиёж бўлмайди, аксинча, аввалги тайинланиши билан янги жой ва ишга ўтаверади. Чунки унинг муовин қилиб тайинланишининг ўзи ҳамма ишни ўз ичига олади.

 

54-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168