Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«أَتَيْتُ النَّبِيَّ وَفِي عُنُقِي صَلِيبٌ مِنْ ذَهَبٍ, فَقَالَ: يَا عَدِيُّ اطْرَحْ عَنْكَ هَذَا الْوَثَنَ. وَسَمِعْتُهُ يَقْرَأُ فِي سُورَةِ بَرَاءَةٌ }اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ { قَالَ: أَمَا إِنَّهُمْ لَمْ يَكُونُوا يَعْبُدُونَهُمْ وَلَكِنَّهُمْ كَانُوا إِذَا أَحَلُّوا لَهُمْ شَيْئًا اسْتَحَلُّوهُ, وَإِذَا حَرَّمُوا عَلَيْهِمْ شَيْئًا حَرَّمُوهُ»
«Мен Набий с.а.в.нинг олдиларига келганимда, бўйнимда тилла салиб бор эди. Шунда у зот: «Эй Адий, бу бутни олиб ташла», дедилар. У кишининг «Бароат» сурасидаги «Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар» оятини ўқиганларини эшитдим. Пайғамбаримиз: «Уларга ибодат қилишмасди-ю, лекин улар бирор нарсани ҳалол қилишса, ҳалол санашарди, бирор нарсани ҳаром дейишса, ҳаром деб билишарди», дедилар». Шунинг учун қонунчилик мажлиснинг раъйидан ҳам, ижмо ва кўпчиликнинг овози орқали ҳам олинмайди. Балки Аллоҳнинг Китоби, Расулининг суннати ва шу иккиси асосидаги тўғри ижтиҳод орқали олинади. Шу боис, Пайғамбар с.а.в. Ҳудайбия сулҳида кўп мусулмонларнинг раъйини қайтариб:
«إِنِّي عَبْدُ اللَّهِ وَرَسُولُهُ, وَلَنْ أُخَالِفَ أَمْرَهُ»
«Мен Аллоҳнинг бандаси ва пайғамбариман. Унинг буйруғига ҳаргиз зид иш қилмайман», дедилар. Чунки бу сулҳ Аллоҳ Субҳонаҳудан ваҳий бўлган эди. Шунинг учун қонунчиликда одамларнинг раъйига қаралмайди. Шаръий аҳкомларни табанний қилиш ва қонунлар тузиш мана шу асосда бўлади. Аҳкомлар ва қонунларни табанний қилиш эса фақат халифанинг салоҳиятларидандир. Буни илгари баён қилган эдик. Шунга қарамай, халифа табанний қилмоқчи бўлган шаръий аҳкомлар ва қонунлар тўғрисида Уммат мажлисининг раъйини билиш учун уларга ҳавола қилиши мумкин. Умар ибн Хаттоб шундай йўл тутган. У шаръий ҳукмлар, аниқроғи Ироқдаги фатҳ қилинган ерлар ҳодисаси борасида мусулмонларга мурожаат қилган ва саҳобалар инкор қилишмаган. Мусулмонлар у кишидан бу ерларни фатҳ қилган жангчиларга бўлиб беришини талаб қилишган эди. Шунда у киши одамлардан сўраган. Кейин эса раъйлари у ерларни ўз эгаларининг қўлида маълум миқдорда хирож, боз устига жон бошига жизя тўлаш шартига биноан қолдиришга келиб тўхтаган. Умарнинг, у кишидан олдин Абу Бакрнинг саҳобаларга мурожаат қилиб сўраганлари ва шаръий аҳкомлар тўғрисида уларнинг раъйларини олганлари, саҳобаларнинг инкор қилмаганлари бунинг жоизлигига саҳобалар ижмо қилганига далилдир.
155-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|