шунингдек, ибн Саъд «Табақотул Кубро»да нақл қилганлар. Кейин Умар ана шу олти кишини қўриқлаш учун Абу Талҳа ал-Ансорийни эллик киши билан бирга соқчи қилиб тайинлади. Миқдод ибн Асвадга эса номзодлар тўпланадиган жойни танлашни топширди. Умар р.а.нинг вафотидан кейин номзодларнинг мажлиси қарор топгач, Абдурраҳмон ибн Авф номзодларга қараб: Қайси бирингиз ўзининг номзодини чиқариб олиб, халифаликни энг афзалингизга топширишга рози бўласиз? - деб сўради. Ҳамма сукут қилди. Шунда Абдурраҳмоннинг ўзи мен ўзимни номзодликдан чиқариб оламан деди-да, номзодлардан биттама-битта: Мендан ташқари кимни халифаликка ҳақлироқ деб ўйлайсиз, дея маслаҳат сўрай бошлади. Уларнинг жавоби икки кишига, Усмон ва Алига келиб тўхтади. Шундан кейин Абдурраҳмон мусулмонларнинг фикрини ўргана бошлади, иккаласидан қайси бирини исташларини сўрашга киришди. У эркагу аёлдан сўрар, одамларнинг фикрини ўрганар эди. Абдурраҳмон р.а. фақат кундузигина эмас, ҳатто тунлари ҳам ишларди. Бухорий Мисвар ибн Махрамадан ушбу ривоятни чиқарган: Мисвар деди: «Абдурраҳмон кечаси ухлаб ётганимда эшигимни қоқди, ахири уйғониб кетдим. У менга: Ухлаяпсанми? Аллоҳга қасамки, шу уч кеча мижжа қоқмадим, деди». Одамлар бомдод намозини ўқишгач, Усмонга байъат қилиш тамомига етди. Усмон Умарнинг олти кишини ажратиб бериши билан эмас, балки мусулмонларнинг байъати билан халифа бўлди. Кейин Усмон ҳам ўлдирилгач, Мадина билан Куфадаги мусулмонларнинг кўпчилиги Али ибн Абу Толибга байъат беришди. Али ҳам мусулмонларнинг байъати билан халифа бўлди.
25-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|