Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Хилофат барча мусулмонларнинг шу дунёга доир ишларини бошқариш, шариат ҳукмларини ижро этиш ва даъватни оламга олиб чиқишдир. Даъватни оламга олиб чиқишнинг асосий тариқати эса жиҳоддир. Шунинг учун ҳам жиҳодни халифанинг ўзи бошқариши лозим. Негаки, халифалик битими шахсан халифага бўлган. Шунга кўра, жиҳодни ундан бошқа одам бошқариши дуруст эмас. Шундан хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, жиҳодга оид барча ишлар халифага хосдир. Гарчи ҳар бир мусулмон жиҳод қилса-да, жиҳодга оид ишларни халифадан бошқа одам бошқариши дуруст эмас. Жиҳод қилиш бир нарса бўлса, жиҳодни бошқариш тамоман бошқа нарса. Жиҳод қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир. Жиҳодни бошқариш эса фақат халифанинггина ишидир. У ўзидан ноиб тайинлаши мумкин. Шунда ҳам бораётган ишлардан огоҳ бўлиб туриши, ишни шахсан ўзи назорат қилиши шарт. Ноибни мутлақ ўз эркига қўйиб бериши жоиз эмас. Халифанинг огоҳ бўлиши муовиннинг хабарларини тинглашигина эмас, балки ноибнинг бевосита халифа назорати остида иш олиб боришидир. Қўшинни мана шу шартлар билан ноиб бошқариши жоиз. Аммо бу ишнинг фақат расмий жиҳатдангина бўлиши мумкин эмас. Чунки халифалик битими халифанинг шахсига битилган. Шунинг учун жиҳодга доир ишларни шахсан унинг ўзи бошқариши вожиб. Исломдан бошқа низомларда қўшиннинг олий қўмондони сиртдан қараганда давлат раҳбарининг ўзи бўлади. Аслида эса қўшин қўмондони лашкарни мустақил тарзда бошқаради. Бу иш Ислом назарида шариат тан олмайдиган ботил ишдир. Шариат қўшиннинг амалдаги, ҳақиқий қўмондони халифа бўлишини вожиб қилади. Бошқа идорий ёки техник ишларда эса ўзидан ноиб тайинлаши ва у ишни шахсан ўзи бошқармаслиги мумкин.


Қолаверса, қўшинга Пайғамбар с.а.в.нинг шахсан ўзлари бошчилик қилардилар. Жангларни ҳам ўзлари бошқарардилар. Ўзлари қатнашмаган урушга чиққан қўшин қисмларига, яъни сарийяларга эса қўмондонлар тайинлардилар. Гоҳида эҳтиёт чораси сифатида мабодо бир қўмондон ҳалок бўлса, бошқаси бўлишини ҳам тайинлардилар. Муъта жангида шундай бўлганди. Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади:

 

88-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168