Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

деб билса ва масолиҳул мурсала ҳам шаръий далил эмас, деб ҳисобласа, демак, у ўзи учун истинбот тариқатини тайин қилиб олибди. Ана шунда у фақат шу тариқат билан чекланмоғи лозим бўлади. Далили масолиҳул мурсала бўлган бирорта ҳам ҳукмни табанний қилиши ёки шаръий нусусдан олинмаган иллатга қиёс қилиши дуруст бўлмайди. Чунки бу ҳукм унинг ҳаққида шаръий ҳукм, деб эътибор қилинмайди. Чунки у ҳукм далилини шаръий далил эмас, деган фикрда эди. Демак, бу унинг назарида шаръий ҳукм бўлмаган. Модомики, у халифа ҳаққида шаръий ҳукм эмас экан, мусулмонларнинг ҳаққида ҳам шаръий ҳукм эмас. Агар халифа бу ҳукмни табанний қилса, гўё шаръий ҳукм бўлмаган бошқа ҳукмни табанний қилиб қўйган бўлади, бу эса унга ҳаромдир. Агар халифа муқаллид ёки бир масала мужтаҳиди бўлса ва мужтаҳиди мутлақ бўлмаса ёки мазҳаб мужтаҳиди бўлиб, истинбот қилишда ўзининг муайян тариқати бор бўлса, модомики, унда далил ёки далилга ўхшаган нарса бўлса, у табанний қилишда ўзи тақлид қилган мужтаҳидга мувофиқ ёки бир масаладаги ўз ижтиҳодига мувофиқ юради. Бундай ҳолатда у чиқарган буйруқларида фақат ўзи табанний қилган аҳкомларга мувофиқ буйруқлар чиқариш билан чекланади.


Халифалик давлати башарий давлат, илоҳий давлат эмас

Исломий давлат бу - Халифалик демакдир. У дунёдаги барча мусулмонларга умумий бошлиқликдир. Мусулмон юртларининг бирида битта халифага тўғри байъат қилиниб, Халифалик барпо бўлса, дунёнинг ҳамма жойидаги мусулмонларга бошқа бир халифани барпо қилиш ҳаром бўлади. Расулуллоҳ с.а.в.нинг ушбу сўзлари бунга далилдир:


«إِذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ فَاقْتُلُوا الْآخَرَ مِنْهُمَا» 
«Агар икки халифага байъат берилса, улардан кейингисини ўлдиринглар». Халифалик Ислом олиб келган фикрлар ва Ислом тузиб берган шариат ёрдамида Исломий шариат аҳкомларини барпо қилиш учун, Исломни инсонларга танитиб, унга даъват қилиш ва Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш орқали Исломий даъватни бутун дунёга олиб чиқиш учун барпо қилинади. Халифалик имомат, мўминлар амирлиги, деб ҳам аталади. Халифалик дунёвий мансаб, ухровий мансаб эмас. У Ислом динини башариятга татбиқ қилиш ва уни башарият орасида ёйиш учун мавжуд бўлади. Демак, унинг пайғамбарлик эмаслиги аниқдир. 

 

44-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168