Бунга далил бир ансорийнинг навбат билан суғориш борасида давлат жорий қилган тартибдан шикоят қилганидир. Яъни, давлат сув кимнинг экинидан биринчи оқиб ўтса, ўша олдин суғоради, деб тартиб белгилаган. Ансорий эса Зубайр ўз экинини суғормасдан сувни ўтказиб юборишини талаб қилган. (Сув олдин Зубайрнинг еридан ўтган). Зубайр бош тортган. Масала Пайғамбар с.а.в.га кўтарилди. У зот олдин Зубайр ўз ерини енгилгина суғориб, қолган сувни ўтказиб юборишга ҳукм қилдилар. (Яъни, ансорийга ёрдам бериш учун Зубайр ўз навбатидан тўла фойдаланмаслиги керак бўлган). Ансорий бу ҳукмга рози бўлмаган, Зубайр суғормасидан олдин сув унинг ерига ўтказилишини хоҳлаган ва Пайғамбар с.а.в.га, Зубайр аммангизнинг ўғли бўлгани учун шундай ҳукм чиқардингиз, деган. (Пайғамбар с.а.в. ҳақида бундай дейиш жуда оғир гап бўлган. Лекин Пайғамбар с.а.в. уни Бадрда иштирок этгани учун кечириб юбордилар. Бухорий ривоятида шундай дейилган).
115-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|