Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Манжаниқни Салмон маслаҳат берган. Айтишларича, у манжаниқни ўз қўли билан ясаган. Бунинг учун Пайғамбар с.а.в.дан буйруқ олган бўлиши керак. «Ас-Сийра ал-Ҳалабийя»даги «У зотга Салмон Форсий манжаниқ йўлини кўрсатди», дегани шу ишни маслаҳат берди деганидир. Шулардан кўриниб турибдики, ҳарбий саноатлар халифанинг вазифасига киради. Бунинг учун унинг мутахассисларидан фойдаланади. Бу иш учун амир эмас, мудир керак. Салмон ҳарбий саноатлар амири эмас, манжаниқ саноати мудири бўлганди. Уни ўз қўли билан ясаган бўлиши ҳам мумкин. Хуллас, ҳарбий корхоналарни қуриш фарз. Чунки, Аллоҳ Таолонинг: 


وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَّا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ وَمِنْ رِّبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللَّهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِنْ دُونِهِمْ لاَ تَعْلَمُونَهُمُ اللَّهُ يَعْلَمُهُمْ 
– „(Эй мўминлар), улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан сизлар Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган - Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар“,         [8:60]
деган оятидаги қўрқитиш тайёргарликсиз амалга ошмайди. Тайёргарлик эса корхоналар бўлишини тақозо қилади. Шунга кўра, бу оят илтизом далолати билан ёки «вожиб нима билан амалга ошса, ўша нарса ҳам вожибдир», деган қоидага биноан ҳарбий корхоналар қуришнинг фарзлигига далилдир. Шунингдек, жиҳоднинг вожиблиги ҳақидаги далиллар ҳам илтизом далолати билан корхоналар қуришнинг вожиблигига далил бўлади.


Давлатга Аллоҳ қуришни вожиб қилган корхоналар ҳарбий корхоналарнинг ўзигина эмас. Давлат бошқа корхоналарни ҳам қуриши лозим. Улар «Хилофат давлатидаги моллар» китобида қуйидагича баён қилинган:
«Корхоналар. Давлат одамлар манфаатларини ҳимоя қилиши лозимлигидан келиб чиқиб, икки турли корхоналарни қуриши вожиб:
Биринчи турдаги корхоналарга омма мулкига алоқадор корхоналар, чунончи, конларни қазиб олиш, тозалаш ва қуйиш корхоналари, нефт қазиб олиш ва уни тозалаш корхоналари кабилар киради. Бундай турдаги корхоналар ишлатадиган хом ашёси эътибори билан омма мулки ҳисобланади. Омма мулки ҳамма мусулмонларнинг мулкидир. Демак, бу корхоналар ҳамма мусулмонларнинг мулки ҳисобланади. Давлат мусулмонлардан вакил сифатида уларни қуради ва бошқаради.

 

79-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168