Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Ўн биринчи: Байтулмол
Байтулмол икки сўздан таркиб топган атоқли отдир. У - давлат даромадлари сарфлаб тугатилгунча сақланиб турадиган жойга нисбатан айтилади ва шу жой ирода қилинади. Мол қабул қилиниб, у ҳақдор бўлган мусулмонларга бериладиган махсус тарафга ҳам қўлланади ва шу ирода қилинади.
Айтиб ўтганимиздек, волий қўшин, қозилик ва молиядан бошқа ишлар билан чеклаб махсус тайинланишини табанний қилганимиз учун бутун қўшиннинг марказий идораси (жиҳод амири) бўлади. Бутун қозиликнинг ҳам марказий идораси (қозилиги) бўлади. Шунингдек, бутун молиянинг марказий идораси (байтулмоли) бўлади. Шунинг учун байтулмол давлатнинг ҳар қандай жиҳозларидан алоҳида жиҳоз бўлиб, давлатнинг бошқа жиҳозлари каби халифага бўйсунади.
Бундан ташқари, байтулмол бевосита Пайғамбар с.а.в.га ёки халифага ёхуд унинг рухсати билан тайинланган кишига бўйсунганига далиллар тўлиб-тошиб ётибди. Негаки Расулуллоҳ с.а.в. баъзида молни бевосита ўзлари сақлаганлар ва у кишининг омборлари бўлган. Молни қабул қилиш, тақсимлаш ва ўринларига сарфлаш билан ўзлари шуғулланганлар. Гоҳида эса бу ишларга бошқани тайинлардилар. У кишидан кейин Хулафои рошидинлар ҳам шундай йўл тутишган. Улар ҳам байтулмолнинг ишларини ўзлари бошқарардилар ёки ўринларига бошқани вакил қилардилар.
Чунки Пайғамбар с.а.в. молни ё масжидга қўярдилар: Бухорий Анасдан ривоят қилишича, «Набий с.а.в.га Баҳрайндан мол олиб келинди, шунда у зот:
«اُنْثُرُوهُ فِي الْمَسْجِدِ...»
«Уни масжидга тўкиб қўйинглар...», дедилар». Ёки аёлларининг ҳужраларидан бирига қўярдилар: Бухорий Уқбадан ривоят қилади: «Мадинада аср намозини Пайғамбар с.а.в.нинг орқаларида ўқиган эдим. У киши салом бердилар-да, шошиб туриб, одамларнинг бўйинларидан хатлаб ўтиб, аёлларидан бирининг ҳужрасига кириб кетдилар. Одамлар у кишининг шошганларидан чўчиб кетишди. Қайтиб чиқиб, ўзларининг шошганларидан одамларнинг ажабланиб турганларини кўриб:
129-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|