Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Агар мажлис халифа билан бажарилган ишлар юзасидан шаръий жиҳатдан келишолмаса, бунинг шаръий ва ношаръийлигини аниқ ҳал қилиш учун мазолим маҳкамасига мурожаат қилинади. Бу ҳақда маҳкаманинг раъйи мажбурийдир.
4. Мажлис муовинлар, волийлар ва омиллардан норозилигини билдириш ҳуқуқига эга. Бу борада ҳам мажлис кўпчилигининг раъйи мажбурий бўлиб, халифа дарҳол уларни бўшатиши лозим. Волийлар ва омиллардан розилик ёки шикоят борасида мажлис раъйи билан ўша вилоят мажлиси раъйи бир-бирига зид бўлиб қолса, бу ҳақда вилоят мажлисининг раъйи биринчи ўринда туради.
5. Мажлиснинг мусулмон аъзолари халифалик учун мазолим маҳкамаси тарафидан байъат бериш шартлари тўлиқ топилган деб қарор қилинган номзодларни чеклаш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда уларнинг олтитага ёки иккитага чеклашининг фарқи йўқ. Бу эса ўз ўрнида, яъни халифани сайлаш бобида баён қилинган. Бу ҳақда кўпчиликнинг раъйи мажбурий бўлади. Демак, мажлис томонидан номзоди кўрсатилган кишилардан бошқанинг номзоди қабул қилинмайди.


Уммат мажлиси салоҳиятлари шулардан иборат. Бу салоҳиятларнинг далиллари қуйидагилар:
Биринчи банд: а) Чуқур назар ва баҳсга ҳожат бўлмаган амалий ишларда Уммат мажлисининг раъйини олиш мажбурий эканлиги далилига келсак, у Расулуллоҳ с.а.в.нинг Уҳуд жангида мушриклар қўшини билан тўқнашиш учун Мадина ташқарисига чиқиш тўғрисидаги кўпчиликнинг раъйини олганларидир. Ваҳоланки Пайғамбар с.а.в. ва катта саҳобаларнинг раъйлари Мадинада қолиш ва ундан ташқарига чиқмаслик эди. Яна бир далил Пайғамбар с.а.в.нинг Абу Бакр ва Умар р.а.ларга:


«لَوِ اجْتَمَعْتُمَا فِي مَشْوَرَةٍ مَا خَالَفْتُكُمَا» 
«Агар икковингизнинг маслаҳатингиз бир жойдан чиқса, сизларга қарши чиқмайман», деган сўзларидир. Шунинг учун фуқаронинг осуда ҳаёт кечириши, хавфсизлиги ҳимоя қилиниши, шаҳарларининг қўриқланиши, душман хатари даф қилиниши жиҳатидан бирон иш қилишга олиб борувчи раъйга тааллуқли ишларда халифа мажлисдаги кўпчиликнинг раъйини олишга мажбурдир, гарчи бу раъй унинг истагига хилоф келса ҳам. Бунинг мисолини Расулуллоҳ с.а.в.нинг кўпчилик раъйини олиб, Уҳудга чиққанликларида кўриш мумкин.

 

151-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168