Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Еттинчи: Ташқи ишлар


Битимлар, сулҳлар, шартномалар, музокаралар, элчи алмашинишлар, вакил юборишлар, элчихона ва консулхоналар қуришлар каби сиёсий алоқалар бўладими ёки иқтисод, қишлоқ хўжалиги, савдо соҳасига оид алоқалар бўладими, почта, телефон, телеграф алоқалари бўладими, Халифалик давлатининг ажнабий давлатлар билан бўладиган барча ташқи алоқаларини ташқи ишлар идораси бошқаради. Чунки бу ишлар чет давлатлар билан бўладиган алоқаларга оид ишлардир.


Пайғамбар с.а.в. бошқа давлатлар ва вужудлар билан алоқалар ўрнатгандилар. Танфиз вазири баҳсида бу ҳақда тўхталгандик. Масалан, Пайғамбар с.а.в. Усмон ибн Аффонни Қурайш билан музокара олиб бориш учун юборгандилар. Пайғамбаримизнинг ўзлари ҳам Қурайш элчилари билан музокаралар олиб боргандилар. Шунингдек, у зот подшоларга элчилар юборар, айни пайтда уларнинг элчиларини кутиб олардилар. Битимлар, сулҳлар тузардилар. У кишидан кейин халифалари ҳам худди шу йўлдан бориб, чет давлатлар ва вужудлар билан сиёсий алоқалар ўрнатдилар. Бир шахс ўзи қилиши керак бўлган бир ишни бошқа биров бажариб бериши учун уни ўзидан вакил қилишга ёки ноиб этиб тайинлашга ҳақлидир, деган асосга таяниб, бу борада ўзларидан ноиблар тайинлардилар.


Ҳозирги кунда халқаро сиёсий ҳаёт мураккаблашиб кетгани ва халқаро сиёсий алоқалар кенгайиб, хилма-хиллашиб кетганидан келиб чиқиб, биз халифа халқаро алоқалар билан шуғулланадиган бир махсус давлат жиҳозини ўзидан ноиб этиб тайинлашини табанний қиламиз. Давлатдаги бошқа ҳар қандай ҳукм ва идора жиҳози каби бу жиҳоз ҳам бевосита ёки танфиз вазири воситасида шу соҳага доир шаръий ҳукмларга мувофиқ халифа назорати остида бўлади.

 

100-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168