Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Идорий жиҳозда ишлашга ҳақли бўлган одамлар
Эркак ёки аёл, мусулмон ёки номусулмон бўлишидан қатъий назар фуқароликни олган ҳар бир иқтидорли одам идорий жиҳоздаги бирор бошқармага бошлиқ этиб тайинланиши мумкин.
Бу нарса ёллашга доир ҳукмлардан олинган. Зеро, давлатдаги мудирлар ва амалдорлар ёлланган кишилардир. Ёллаш хусусидаги ҳужжатлар умумий маънода келгани учун эркак ёки аёл, мусулмон ёки номусулмон бўлишидан қатъий назар, ҳар бир фуқаро ёлланиши мумкин. Аллоҳ Таоло айтади:
فَإِنْ أَرْضَعْنَ لَكُمْ فَءَاتُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ
– „Энди агар (талоқ қилган аёлларингиз) сизлар учун (бола) эмизсалар (яъни, ўзларининг сизлардан бўлган болаларини эмизсалар), у ҳолда уларнинг (эмизганликлари учун) ажр-ҳақларини беринглар!“ [65:6]
Бу ердаги буйруқ мусулмонгагина хос бўлмай, умумий маънода келган. Бухорий Абу Ҳурайрадан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«قَالَ اللَّهُ تَعَالَى ثَلاَثَةٌ أَنَا خَصْمُهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ... وَرَجُلٌ اسْتَأْجَرَ أَجِيرًا فَاسْتَوْفَى مِنْهُ وَلَمْ يُعْطِهِ أَجْرَهُ»
«Аллоҳ Таоло айтади: Уч тоифа борки, Қиёмат кунида Мен уларнинг даҳвогариман... Бир одамни ёллаб, ёлланган одам ишни тўла бажаргач унинг ҳаққини бермаган киши». Бу ердаги гап мусулмон ёлланувчигагина хос бўлмай, умумийдир. Қолаверса, Пайғамбар с.а.в.нинг ўзлари Бану Дайлдан бир кишини ёллаганлар. Ҳолбуки, у ўз қавмининг динида бўлган. Бу нарса номусулмонни ҳам худди мусулмон каби ёллаш мумкинлигини кўрсатади. Шунингдек, далилларнинг умумий ва мутлақ келганлигидан келиб чиқиб, худди эркакни ёллагани каби аёлни ҳам ёллаш мумкин. Хуллас, аёл ҳам, номусулмон ҳам бирор бошқармага бошлиқ, бирор идорага мудира ёки мудир бўлишлари жоиз. Чунки улар ёлланган кишилардир. Ёллаш хусусидаги далиллар эса умумий ва мутлақ келган.
.
128-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|