Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

яъни назоратчилик, деб номланиши Исломий давлатдаги муайян ишнинг, яъни савдогарлар ва ҳунармандларни ўз савдолари ва касб-корларида одамларни алдаб қўймасликлари учун назорат қилиб, ўлчаш ва тортиш асбобларини текшириб туриш ишига нисбатан қўлланадиган истилоҳ (термин)дир. Бу ишни Пайғамбар с.а.в.нинг ўзлари ҳам қилганлар, бошқаларни ҳам шундай қилишга буюрганлар. Масалан, юқоридаги Барро ибн Озибнинг ҳадисида уларнинг ҳар иккисини насиядан қайтардилар. Ибн Саъднинг «Табақот» ва ибн Абдулбаррнинг «Истийъоб» китобида келишича, Пайғамбар с.а.в. Саид ибн Осни фатҳдан кейин Макка бозорига назоратчи қилиб тайинлаганлар. Шундан кўриниб турибдики, ҳисба, яъни назоратчиликнинг далили суннатдир. Умар ибн Хаттоб Шифога ўз қавмидан бир аёлни, яъни Сулаймон ибн Абу Ҳасаманинг онасини, Абдуллоҳ ибн Атабани эса Мадина бозорига бозор қозиси, яъни назорат қозиси этиб тайинлаган. Бу хабарни Молик ўзининг «Муваттаъ»сида, Шофиий эса ўзининг «Муснад»ида келтирган. Умар ибн Хаттоб р.а.нинг ўзи ҳам назоратчилик ишлари билан шуғулланиб, Пайғамбар с.а.в. каби бозорларни айланиб юрган. То Маҳдийнинг даври келгунига қадар назоратчилик билан халифанинг ўзи шуғулланган. Маҳдий назоратчиликни алоҳида бир жиҳозга айлантирган, натижада у қозилик жиҳозларидан бирига айланган. Ҳорун ар-Рашид замонида муҳтасиб, яъни назоратчи бозорларни айланиб юрган, тарози ва ўлчаш асбобларини текшириб турган, савдогарларнинг муомалаларини ҳам назорат қилган.


Энди шикоятлар билан шуғулланиш ҳам қозиликка кириши ҳақидаги далилларга тўхталсак. Аллоҳ Таоло айтади: 


فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ 
– „Борди-ю бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, - у нарсани Аллоҳга ва Пайғамбарига қайтарингиз!“                                                                  [4:59]
Бу оят: 


يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُوْلِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ   
– „Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва Пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз!“,                                          [4:59]
ояти ортидан келяпти. Фуқаро билан раҳбарият ўртасидаги низо, тортишув Аллоҳ ва Расулининг ҳукмига ҳавола қилинади. Бу эса шу иш билан шуғулланадиган мазолим (шикоятлар) қозиси бўлишини тақозо этади. 

 

106-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168