Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Бидоя ва ниҳоя» соҳиби Суҳайб Усмоннинг байъати бомдод пайтида бўлиб ўтганини била туриб, нима учун пешинда ҳам одамларга имом бўлганини баён қилиб, шундай дейди: «... Унга одамлар масжидда байъат берганларидан сўнг у шўро ҳовлисига, яъни «аҳли шўро тўпланган уйга» олиб борилди ва қолган одамлар унга ўша ерда байъат беришди. Яъни, байъат пешиндан кейингина адо бўлди. Суҳайб эса ўша куни пешинда Масжиди набавийда имом бўлди. Халифа амирул мўминин Усмон р.а. энг биринчи имомлик қилган намози эса аср намози бўлди...».


«Умар пичоқланган, вафот этган ва Усмонга байъат қилинган кун ҳақида ихтилофлар мавжуд... Бироқ биз уларнинг энг кучлироғини зикр қилдик».
Шунга биноан, «вафот этиш ёки ишдан бўшатиш каби» халифалик лавозими бўшаб қолганидан сўнг унга номзодни қўйиш чоғида эътиборга олиниши зарур бўладиган ишлар бор. Улар қуйидагилар:
1. Номзодни қўйиш тўғрисидаги фаолият муҳлат белгиланган кунлар давомида кечаю-кундуз бўлади.
2. Номзодлар сонини инъиқод шартлари тўла топиладиган тарзда чеклаш. Буни маҳкаматул мазолим олиб боради.
3. Лаёқатли номзодлар сонини икки марта, биринчи олтита, иккинчи марта иккита шахсга чеклаш. Бу икки чекловни Умматнинг вакили деган эътиборда Уммат мажлиси олиб боради. Чунки Уммат Умарга ваколат берган эди, Умар олти кишига ваколат берди, олти киши эса ораларидан Абдурраҳмонга ваколат беришди, у муҳокамадан кейин олти кишидан икки кишини чақирди. Аён бўлганидек, бу ишларнинг ҳаммаси Умматга бориб тақалади, яъни улар Уммат вакилларидир.
4. Муваққат амирнинг салоҳияти сайлов натижаси эълон қилиниши билан эмас, балки байъат тадбирлари тугаши ва халифа сайланиши билан ниҳоясига етади. Масалан, Суҳайбнинг амирлиги Усмоннинг сайланиши билан эмас, балки унга байъат қилиш тамом бўлиши билан тугади.
Юқорида ўтган нарсалардан кўриниб турибдики, халифани уч кеча ва кундуз ичида қандай сайлашни белгиловчи бир қонун чиқарилади. Дарҳақиқат, бу қонун тузилди. Унинг муҳокамаси ва табанний қилиниши - Аллоҳнинг изни билан - муносиб пайтда амалга ошади.


Буларнинг ҳаммаси халифа вафот этган ёки ишдан олинган... ва унинг ўрнига бошқа халифа қўйилиши керак бўлган ҳолатга боғлиқ гаплар. 

 

30-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168