Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Қозилик таърифи одамлар ўртасини ажрим қилиш билан бирга муҳтасиблик (назоратчилик)ни ҳам ўз ичига олади. Муҳтасиблик «Жамоа ҳаққига зарар қиладиган иш юзасидан ҳукм чиқариш ва уни мажбурият қилиб юклаш»дир. Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: 


«أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ مَرَّ عَلَى صُبْرَةِ طَعَامٍ, فَأَدْخَلَ يَدَهُ فِيهَا فَنَالَتْ أَصَابِعُهُ بَلَلًا, فَقَالَ: مَا هَذَا يَا صَاحِبَ الطَّعَامِ؟ قَالَ: أَصَابَتْهُ السَّمَاءُ يَا رَسُولَ اللَّهِ, قَالَ: أَفَلاَ جَعَلْتَهُ فَوْقَ الطَّعَامِ كَيْ يَرَاهُ النَّاسُ مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي» 
«Расул с.а.в. тарозуда тортиб олинмайдиган, устма-уст тахлаб қўйиладиган қуруқ таом олдидан ўтиб қолдилар. Таомга қўлларини солган эдилар, бармоқлари намликка бориб урилди. Эй таом эгаси, бу нима? - дедилар. У, эй Аллоҳнинг Расули, осмондан ёққан ёмғирдан, деди. Шунда у зот, одамларга кўрсатиб, таомнинг устки қисмига қўймайсанми? Алдаган одам мендан эмас, дедилар».
Қозилик шунингдек, шикоятларни кўриб чиқишни ҳам ўз ичига олади. Шикоятларни кўриб чиқиш «Одамлар билан халифа ёки унинг муовинлари, волийлари, амалдорларидан бири ўртасидаги ихтилоф ва ё қозилик қилиш ва ҳукм чиқариш учун асос қилиб олинмоқчи бўлаётган бирон шаръий ҳужжатнинг маъноси борасида мусулмонлар ўртасида юзага келган ихтилоф хусусидаги шаръий ҳукмни билдириш ва уни мажбурият тарзида юклаш»дир. Пайғамбар с.а.в. нарх белгилаш ҳақидаги ҳадисда шундай деганлар:


«... وَإِنِّي لَأَرْجُو أَنْ أَلْقَى اللَّهِ, وَلا يَطْلُبُنِي أَحَدٌ بِمَظْلَمَةٍ ظَلَمْتُهَا إِيَّاهُ فِي دَمٍ وَلا مَالٍ» 
«... Мен Аллоҳга мендан биронта одам хун борасида ҳам, мол борасида ҳам шикоят қилмагани ҳолда йўлиқишни умид қиламан». Бу ҳадисни Аҳмад Анас йўлидан ривоят қилган. Шундан кўриниб турибдики, ҳоким, волий ёки бирон амалдор устидан кимдир шикоят қилса, бу ишни мазолим (шикоятлар) қозиси кўриб чиқиб, ўз ҳукмини айтади ва уни мажбурият қилиб юклайди. Шунга кўра, қозиликнинг таърифи Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳадисларида ва ишларида ворид бўлган шу уч турнинг ҳаммасини, яъни одамлар ўртасидаги даъвони ажрим қилишни ҳам, жамоа ҳаққига зарар бўладиган ишни бартараф этишни ҳам, фуқаро билан ҳокимлар ёки амалдорлар ўртасидаги ихтилофни ҳал қилишни ҳам ўз ичига олади.

 

104-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168