Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Шунингдек, Ислом низоми императорлик низоми ҳам эмас. Чунки императорлик тузуми Исломдан жуда узоқ. Ислом бошқараётган иқлимлар - уларнинг ирқи ҳар хил бўлиб, бир марказга тобе бўлса ҳам - императорлик низоми билан бошқарилмайди. У императорлик низомига зиддир. Чунки императорлик низоми ўзининг иқлимларида яшаётганларни ҳукмда тенг кўрмайди, балки империя маркази учун бошқарув, мол ва иқтисодда афзаллик қилиб қўяди.
Исломнинг бошқарувдаги йўли давлатнинг барча ерларида фуқароларни тенг кўриб, ирқчиликни инкор қилади ва фуқаролиги бўлган ғайримусулмонларга ҳам шариат ҳукмларига мувофиқ фуқаролик ҳақларини беради. Мусулмонларга ҳақ-ҳуқуқлари ва вазифалари белгилаб берилганидек, ғайримусулмонларга ҳам белгилаб берилади. Бугина эмас, балки қонун олдида ҳеч бир шахсга - қайси динда бўлишидан қатъий назар, ҳатто мусулмон бўлса ҳам - бошқаларда бўлмаган ҳуқуқ берилмайди. Демак, Ислом низоми бундай тенглик ўрнатиш билан императорликдан тубдан фарқ қилади. Зеро, Ислом низоми иқлимларни мустамлакага, эксплуатация ўрнига, фойдалари фақат марказга оқиб келадиган манбаларга айлантирмайди. Аксинча, ҳамма иқлимларни - улар бир-биридан қанчалик узоқ масофада жойлашмасин ва уларда қанчалик турли миллатлар яшамасин - бир бутун яхлит иқлимга айлантиради ва ҳар бир иқлим давлат жисмининг бир ажралмас қисми ҳисобланади. Марказ аҳолиси қандай ҳуқуққа эга бўлса, иқлимлар аҳолиси ҳам шундай ҳуқуқларга эга бўлади ва салтанат, низом, қонунчилик ҳаммаси барча иқлимларда бир хил бўлади.
Ислом низоми федератив низом ҳам эмас. Федератив низомда иқлимлар автоном мустақилликка эга субъектлар ҳисобланиб, барчаси битта умумий бошқарувга бўйсунади. Исломда эса ундай эмас. Аксинча, Ислом бир бутун низом бўлиб, унда - агар пойтахт Қоҳира бўлса - ғарбдаги Марокаш, шарқдаги Хуросон ҳамда Фаюм департаменти ва барча иқлимлар молияси ва бюджети битта ҳисобланиб, қайси вилоятда бўлишидан қатъий назар барча фуқаролар манфаатларига сарфланади. Масалан, агар бир вилоятнинг киримлари ўз эҳтиёжларидан икки баробар ортиқ бўлса ҳам унга киримлари миқдорига қараб эмас, балки эҳтиёжига қараб сарфланади. Энди агар бирон вилоятнинг киримлари эҳтиёжларига кифоя қилмаса, у ҳолда унга эҳтиёжларига қараб давлат бюджетидан сарфланади. Бунда унинг киримлари эҳтиёжларини қоплайдими ёки йўқми, бунинг фарқи йўқ.
9-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|