Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бўлиб, халифанинг фармонларини бажаради, чиқарган қарорларини, ҳукмларини ижро этади, волийлар тайинлангани, қўшин ва ҳимоячиларнинг тайинлангани ҳақида одамларга хабар қилиб туради, халифага одамлардан келган нарсалар ва янгиликлар ҳақида ахборот бериб туради. Улар борасида халифанинг буйруғига биноан иш тутиш учун шундай қилади. Демак, у ишлар устидан бошқарувчи ҳам эмас ва уларга тайинланган ҳам эмас, балки ишларни ижро этишда ёрдамчидир. У бугунги кундаги давлатлар президентлари канцелярияси (девони) бошлиғига ўхшайди.
Шунинг учун ҳам танфиз муовини тафвиз муовинига ўхшаб, халифага бевосита боғлангандир. У халифанинг яқин одами бўлиб, қиладиган иши халифага қаттиқ боғлиқ бўлганлиги боис хоҳ тунда, хоҳ кундузи бўлсин, халифа билан ёлғиз учрашиш ва унга хабар етказишни тақозо этади. Бу эса шариат ҳукмларига кўра аёл кишининг шароитига тўғри келмайдиган лавозимдир, шунинг учун ҳам танфиз муовини эркак киши бўлади. Шунингдек, танфиз муовини халифанинг энг яқин кишиси бўлгани боис ҳамда Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлига биноан, кофир бўлиши ҳам мумкин эмас, балки мусулмон бўлиши лозим:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِنْ دُونِكُمْ لاَ يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا مَا عَنِتُّمْ قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ
– „Эй мўминлар, ўзингиздан бошқаларни (яъни, ғайридинларни) сирдош-дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва сизларни қийинчилик-машаққатларга дуч келишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари ўз оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги (адоватлари) эса янада каттароқдир“. [3:118]
Ўзига ғайримусулмонлардан яқин киши қилиб олишдан халифани қайтариш шу оятда очиқ кўриниб турибди. Шунинг учун танфиз муовини кофир бўлиши мумкин эмас, балки худди тафвиз муовинидек, халифага бевосита боғланганлиги ва ундан ажрамаслиги боис, албатта мусулмон бўлиши керак. Танфиз муовини эҳтиёжга қараб ҳамда халифа билан бошқалар ўртасида воситачилик қиладиган ишга қараб биттадан кўп бўлиши жоиздир.
Танфиз муовинининг халифа билан бошқалар ўртасида воситачи бўлиши қуйидаги тўрт ишда кўринади:
61-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|