албатта уни қозининг олдида исбот қилиш лозим. Бинобарин, мазолимлар маҳкамаси адолатсизликларни бартараф қилиш билан ҳукм юритадиган маҳкама бўлиб, ундаги қозилар адолатсизликни исботлаш ва ҳукм чиқариш борасида салоҳият соҳибидир. Шунинг учун мазолимлар маҳкамаси халифанинг инъиқод байъати шартларини йўқотган ёки йўқотмаганлигини белгилайди ҳамда халифани ишдан бўшатишга қарор чиқаради. Бироқ, агар халифа инъиқод байъати шартларини йўқотса-ю, ўз ихтиёри билан ишдан бўшаса, шунинг ўзи билан иш тугайди. Агар мусулмонлар халифа инъиқод байъати шартларидан бирортасини йўқотганлиги учун ишдан олиниши керак, деган фикрда бўлсалар, халифа бу борада улар билан келиша олмаса, бу ишни ажрим қилиш учун Аллоҳ Таолонинг ушбу каломига мувофиқ қозиларга мурожаат қилинади:
Халифани тиклаш учун мусулмонларга берилган муддат уч кеча ва уч кундуз бўлиб, биронта мусулмонга бўйнида байъатсиз ҳолда уч кеча тунаш ҳалол эмас. Энди муҳлатнинг уч кечага чеклаб қўйилишига келсак, халифани сайлаш собиқ халифа вафот этган ёки ишдан бўшатилган лаҳзадан бошлаб фарз бўлади. Аммо сайлов билан машғул бўлган ҳолатда уни уч кеча ва уч кундузга кечиктириш ҳам мумкин. Агар уч кечадан ортиб кетсаю, халифа сайланмаган бўлса, қаралади: агар мусулмонлар халифани тиклаш билан машғул бўлсалар ва мажбурий ишлар пайдо бўлиб, уларни бартараф қилиш қўлларидан келмаганлиги сабабли уч кеча орасида халифани сайлашга қодир бўлолмасалар, улар фарзни адо этиш билан машғул бўлганлари ва бир мажбурловчи иш сабабли уни кечиктиришга мажбур бўлганликлари туфайли улардан гуноҳ соқит бўлади. Ибн Ҳиббон билан Ибн Можа Аббосдан шундай ривоят қиладилар, Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: 49-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|