Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Жиҳод


Жиҳод Ислом ўркачининг чўққисидир. У Исломий даъватни хорижга олиб чиқишнинг асосий тариқатидир. Исломий даъватни олиб чиқиш эса Ислом давлатининг ичкарида Исломни татбиқ қилганидан кейинги асосий ишидир.
Жиҳод Аллоҳнинг йўлида Аллоҳ сўзини олий қилиш учун олиб бориладиган урушдир. Уруш учун эса қўшин керак, тайёргарлик керак, уруш анжомлари керак, зобитлару аскарлар керак, машқ, мадад, таъминот керак. Қўшин учун қурол керак. Қурол учун саноат керак. Шунга кўра, саноат қўшин ва жиҳод учун зарур ҳисобланади. Шунга биноан давлатдаги барча корхоналар ҳарбий саноат асосида қурилиши лозим.


Шунингдек, ички вазиятнинг барқарорлиги қўшиннинг урушдаги матонатини кучайтиради. Ички вазият беқарор ва нотинч бўлса, қўшин жиҳоддан чалғиб, ички ишлар билан овора бўлиб қолади. Жиҳодга чиққан тақдирида ҳам ортидаги ички нотинчлик унинг урушни давом эттириш қудратини сусайтиради.
Бундан ташқари ташқи алоқаларнинг асосий меҳвари Исломий даъватни олиб чиқишдир.


Бу ишлар учун тўрт идора мавжуд. Улар: қўшин, ички хавфсизлик, саноат ва ташқи ишлардир. Шуларнинг ҳаммасини битта идорага бирлаштириб, унга бир амирни тайинлашга халифанинг ҳаққи бор. Негаки, уларнинг ҳаммаси жиҳодга доир идоралардир.


Шунингдек, бу идоралар алоҳида-алоҳида бўлишлари ҳам мумкин. У ҳолда халифа ҳар бир идорага алоҳида бир амир тайин қилади. Қўшиннинг ўз амири ва қўмондони бўлади. Зеро, Пайғамбар с.а.в. ғазотларда қўшинларга саноатга алоқаси бўлмаган амирларни тайинлардилар. Саноатга эса бошқа амир тайин қилардилар. Шунингдек, ички хавфсизликка оид полиция, қўриқчилик, ўғрилар ва қароқчиларга қарши курашиш... каби идораларга ҳам амир тайин қилинади. Халқаро муносабатлар борасида ҳам шу гапни айтишимиз мумкин. Расул с.а.в.нинг ўз даврларида подшоҳлар ва ҳокимларга номалар юборганлари шунга далолат қилади.


Бу идораларнинг ҳар бирига бир масъул тайинлаб, уларни алоҳида-алоҳида қилиш қуйидаги далиллар билан ўз исботини топган:

 

75-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168