| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Олтинчи: Ички хавфсизлик
Ички хавфсизликни ички хавфсизлик идораси бошқаради. Унга ички хавфсизлик мудири бошчилик қилади. Бу идоранинг ҳар бир вилоятда ўз бўлими бўлиб, ички хавфсизлик идораси, дейилади. Унга вилоятдаги полиция бошлиғи раҳбарлик қилади. У ижроий жиҳатидан волийга, идорий жиҳатдан эса ички хавфсизлик идорасига бўйсунади. Бу иш махсус қонун билан тартибга солинади.
Ички хавфсизлик идораси хавфсизликка доир ишлар билан шуғулланади. Шурта (полиция) воситасида юрт хавфсизлигини ҳимоя қилади. Негаки, полиция хавфсизлик ҳимоясининг асосий воситасидир. Бу идора хоҳлаган пайтида полицияни ишга солиши мумкин. Унинг буйруғи дарҳол бажарилади. Агар қўшиннинг кучига эҳтиёж сезса, бу ишни халифага олиб чиқади. Қўшинга ички хавфсизликка ёрдам бериш ёки бошқа бир иш юзасидан фармон чиқаришга фақат халифанинг ҳаққи бор. Халифа талабни қондирмасдан полиция билан кифояланишга буюриши ҳам мумкин.
Полиция фуқаролиги бўлган балоғатга етган эркаклардан тузилади. Унда хавфсизлик идорасининг аёлларга доир ишларини бажаришлари учун аёллар ишлаши ҳам мумкин. Бунинг учун шариат ҳукмларига тўғри келадиган махсус қонун қабул қилинади.
Полиция икки турли бўлади. Ҳарбий полиция ва ҳокимнинг қўл остидаги полиция. Уларнинг бошқалардан ажратиб турадиган ўзларига хос формалари ва белгилари бўлади.
Азҳарий айтади: «Шурта (араб тилидаشرطة сўзи белги маъносини англатади) ҳар бир нарсанинг энг кўзга ташланадиган қисмидир. Ана шундан шурот сўзи олинган. Негаки, шуротлар қўшиннинг энг сараларидир. Улар қўшиннинг энг олдида борадиган авангардлар, деган гап ҳам бор. Улар ўз шакллари ва либослари билан ажралиб турганлари учун ҳам «белгилар», деб номланганлар». Асмаъий шуни ихтиёр қилган. «Қомус»да келади: «Шурта сўзи шурот сўзининг бирлигидир. Улар урушга биринчи бўлиб кирадиган, ўлимга тайёр турадиган отряддир. Волийларга ёрдам берадиган бир тоифа ҳам шурталар, дейилади. Шуртий сўзи туркий, жуҳаний сўзларига ўхшаш сўздир. Шундай деб номланишларига сабаб улар ўзларини танитиб турадиган белгиларга эгадирлар».
90-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|