«يَا زُبَيْرُ اسْقِ ثُمَّ احْبِسِ الْمَاءَ حَتَّى يَرْجِعَ إِلَى الْجَدْرِ»
Шунга кўра, ҳоким томониданми, давлат ташкилотлари томониданми, қайсидир бир шахсга нисбатан ноҳақлик қилинса, бу иш халифага ёки у ўзидан ноиб қилиб тайинлаган мазолим қозиларига кўтарилади.
Мазолим қозиси халифа ёки қозилар қозиси томонидан тайинланади. Негаки, шикоятлар қозилик ишларидандир. Қозилик эса шаръий ҳукмни айтиш ва уни мажбурият қилиб юклашдир. Қайси турдаги бўлишидан қатъий назар, ҳар бир қозини халифа тайин қилади. Чунки юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳамма турдаги қозиларни Пайғамбар с.а.в.нинг ўзлари тайин қилганлар. Агар халифа қозилар қозисини тайинлашда унга мазолим қозисини тайинлаш ҳуқуқини берган бўлса, бу лавозимга қозилар қозиси ҳам одам тайинлаши мумкин. Давлат марказидаги асосий мазолим маҳкамасининг иши халифа, вазирлар, қозилар қозиси тарафидан бўлган ноҳақликларни кўриб чиқиш билан чекланиши мумкин. Мазолим маҳкамасининг вилоятлардаги бўлимлари волийлар ва бошқа давлат амалдорлари томонидан содир этилган ноҳақликлар билан шуғулланади. Халифа марказий мазолим маҳкамасига вилоятлардаги шу маҳкамага тобе бўлган бўлимлардаги қозиларни ишга тайинлаш ва ишдан олиш ҳуқуқини бериши мумкин. . 116-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|