| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
МУҚАДДИМА
Халифалик давлатининг жиҳоз (аппарат)ларини батафсил баён қилишдан аввал қуйидаги ишларни айтиб ўтишимиз зарур.
Биринчи: Барча оламлар Раббиси фарз қилган Исломдаги бошқарув низоми - Халифалик низомидир. Бу низомда Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатига биноан Аллоҳ нозил қилган нарса билан бошқаришга берилган байъат орқали халифа тайин қилинади. Бунга Китоб, суннат ва саҳобалар ижмосидан далиллар жуда кўп.
Китобда зикр этилган далиларга келсак, Аллоҳ Таоло Расул с.а.в.га хитоб қилиб, шундай дейди:
فَاحْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ عَمَّا جَاءَكَ مِنَ الْحَقِّ
– „Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!“ [5:48]
Яна айтади:
وَأَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ
– „(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!“ [5:49]
Расулуллоҳ с.а.в.га одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, дейилган хитоб у кишининг Умматига бўлган хитобдир. Бунинг мазмуни Расулуллоҳ с.а.в.дан кейин одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қиладиган ҳокимни пайдо қилинглар деганидир. Бу хитобдаги буйруқ қатъийликни ифода қиляпти. Чунки бу ерда хитоб мавзуси фарздир. Бу эса усул илмида бўлганидек қатъийликка далолатдир. Расулуллоҳ с.а.в.дан кейин одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қиладиган ҳоким бу - халифадир. Мана шундай бошқарув низоми Халифалик низомидир. Бундан ташқари, ҳадлар ва бошқа ҳукмларни қоим қилиш вожибдир, улар эса ҳоким билангина қоим қилинади. «Вожиб нима билан тамомига етса, у ҳам вожибдир» қоидасига биноан шариатни қоим қиладиган ҳокимни пайдо қилиш вожибдир. Бундай ҳоким эса халифадир. Бошқарув низоми эса халифалик низомидир.
5-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|