Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Тўртинчи: Волийлар
Волий халифа томонидан Халифалик давлатининг вилоятларидан бирига ҳоким ва амир этиб тайинланган шахсдир.
Давлат ҳукмронлик қиладиган мамлакат бир неча ҳудудий бирликларга бўлинади. Ҳар бир ҳудудий бирлик вилоят, деб аталади. Ҳар бир вилоятнинг ўзи яна бошқа ҳудудий бирликларга бўлиниб, ҳар бири амола, дейилади. Вилоятни бошқарувчи шахс волий ёки амир, амолани бошқарадиган шахс эса омил ёки ҳоким, дейилади.
Амола ҳам ўз навбатида бир неча идорий бирликларга бўлиниб, уларнинг ҳар бири қасаба, деб номланади. Қасаба ҳам кичикроқ идорий бирликларга бўлиниб, ҳар бири ҳай (маҳалла), деб аталади. Қасабанинг, шунингдек, маҳалланинг бошлиғи мудир, деб номланади. Негаки, унинг вазифаси ҳам идорага доирдир.
Волийлар ҳокимлардир. Негаки, бу ердаги волийлик ҳокимлик маъносида. «Ал-Қомус ал-Муҳит»да бу сўз амирлик ва салтанат маъноларини англатади, дейилган. Модомики, волийлик ҳокимлик экан, ҳоким бўлиш учун қандай шартлар топилиши керак бўлса, волий бўлиш учун ҳам ўшандай шартлар топилиши керак. Яъни, волий эркак, ҳур, мусулмон, балоғатга етган, ақлли, адолатли ва лаёқатли бўлиши шарт. Волийни халифа ёки унинг шу борадаги вакили тайинлайди. Чунки волий фақат халифа томонидан тайинланади. Волийликка ёки амирликка одам тайинлаш аслида Пайғамбар с.а.в.нинг ишларидир. Ривоятларда собит бўлишича, Пайғамбар с.а.в. вилоятларга волийларни тайинлаганлар ва уларга маълум ҳудудий бирликни бошқариш ҳуқуқини берганлар. Масалан, Муоз ибн Жабални Жанадга, Зиёд ибн Лабидни Ҳазрамавтга, Абу Мусо Ашъарийни Забид ва Аданга волий қилганлар.
Пайғамбар с.а.в. волийликка ҳукм юритишга иқтидорли, илмли, тақводорлиги билан танилган, ўз ишини пухта бажарадиган, фуқаронинг қалбига иймон ва давлат маҳобатини сингдирадиган одамларни танлардилар. Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилиб, шундай дейди:
«كَانَ رَسُولُ اللَّهِ إِذَا أَمَّرَ أَمِيرًا عَلَى جَيْشٍ أَوْ سَرِيَّةٍ أَوْصَاهُ فِي خَاصَّتِهِ بِتَقْوَى اللَّهِ. وَمَنْ مَعَهُ مِنَ الْمُسْلِمِينَ خَيْرًا»
«Пайғамбар с.а.в. бирон қўшинга амир тайинласалар, хусусан унинг ўзига Аллоҳдан тақво қилиш, у билан бирга бораётган мусулмонларга эса яхшилик қилиш ҳақида кўрсатма берардилар». (Муслим ривояти). Волий ҳам ўз вилоятининг амиридир. Шунга кўра, бу ҳадис унга ҳам тааллуқлидир.
70-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|