| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Тафвизмуовини қиладиган иш
Тафвиз муовинининг иши ўзи қарор қилган тадбирни халифага етказиб туриш, токи салоҳиятда худди халифа мақомида бўлиб қолмаслиги учун ўзи амалга оширган тадбирлар, волийликка ва вазифаларга тайин қилишларидан халифани воқиф қилиб туришдан иборатдир. Демак, унинг иши халифани ишлардан хабардор қилиб туриш ва агар халифа уни бу ишлардан тўхтатмаса, уларни ижро қилишдир.
Бунинг далили муовин ўзига юкланган ишларда халифанинг ўринбосари эканлигидир. Ўринбосар эса, уни ўзига ўринбосар қилган шахс томонидан ноиб бўлиб, иш қиладиган одамдир. Шунинг учун у халифадан мустақил ҳолда иш қилолмайди. Аксинча, у - худди Умар Абу Бакрга вазирлигида қандай иш тутган бўлса - ўзининг ҳар бир ишларидан халифани тўла хабардор қилиб туради. Умар нимани фикр қилган бўлса, бундан Абу Бакрни хабардор қилиб турар ва халифанинг фикрига қараб уни ижро этарди. Халифани хабардор қилиб туриш деганнинг маъноси, ҳар бир майда-чуйда ишларда ундан рухсат сўрашини англатмайди, чунки бу нарса муовиннинг воқеига зид келади. Аксинча, хабардор қилишнинг маъноси халифа билан ишларни муҳокама қилиш, масалан, вилоятлардан бирига иқтидорли бир волийни тайин қилиш кераклиги ёки одамлар шикоятига сабаб бўлган бозорларда озиқ-овқат етишмаслиги муаммосини бартараф қилиш каби масалаларни ва шунга ўхшаш давлат ишларини халифа билан муҳокама қилиш ёхуд халифа ишлардан хабардор бўлиб, ўзи муҳим деб билган ишга тўхталиши учун уни ишлардан хабардор қилиб туриш билан кифояланиш, демакдир. Халифани ана шундай тарзда хабардор қилиш эса, муовиннинг батафсил хабардор қилган ҳамма ишларни - уларни қилишга ҳеч қандай рухсат олмасдан ҳам - бажаришига кифоя қилади. Бироқ халифа ўзи хабардор бўлган ишни қилмаслик тўғрисида буйруқ берган бўлса, уни амалга ошириш дуруст эмас. Демак, хабардор қилиш ишни халифага кўрсатиш ёки у билан муҳокама қилиш холос, бажаришга ундан рухсат олиш эмас. Модомики, халифа ўзи хабардор бўлган ишни бажаришдан муовинни тўхтатмас экан, муовин уни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Халифа тафвиз муовинининг ишларини диққат билан кузатиб бориши лозим. Токи унинг ишларидан тўғрисини маъқуллаб, хатосини тўғрилаб турсин. Чунки Уммат ишларини тадбир билан бошқариш халифага топширилган ва унинг ижтиҳодига юкланган. Бунга далил фуқаро ҳақидаги масъулиятга оид Расулуллоҳ алайҳис-салоту вас-саламнинг ушбу ҳадисларидир:
56-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|