Низомни ҳимоя қилиш ва ички хавфсизликни назорат қилиб бориш ҳамда барча ижроий ишлар полицияга топширилади. Юқоридаги ҳадисда айтиб ўтганимиздек, Пайғамбар с.а.в. олдиларида Қайс ибн Саъднинг миршаб бошлиғи мақомида турганлиги полиция ҳокимлар қўл остида бўлишига далолат қилади. Уларнинг қўл остида бўлишлари эса шариатни ижро этиш, низомни қўриқлаш, хавфсизликни ҳимоялаш ҳамда асас, яъни патрул, тунги назорат каби ҳокимлар учун зарур бўлган ишларни бажаришларини тақозо этади. Абу Бакр замонида Абдуллоҳ ибн Масъуд тунги назорат бўлими бошлиғи бўлган. Умар р.а. эса бу ишни бевосита ўзи бажарган. Унга бу ишда озод қилган қули ҳамроҳлик қилган. Абдурраҳмон ибн Авф ҳамроҳлик қилган пайтлар ҳам бўлган. Шунинг учун ҳозирги кундаги айрим Исломий ўлкаларда яшовчи дўкондорларнинг ўз уйларига қўриқчи олишлари ёки давлатнинг дўкондорлардан олинган маблағ эвазига посбонлар қўйиши хато ишлардир. Чунки бу ишлар асасга, яъни тунги назорат бўлимига қарашли ишлар бўлиб, уни бажариш давлатнинг зиммасидадир. Бу иш полициянинг вазифасидир. Шунинг учун унга оддий одамлар жалб қилинмайдилар. Бу иш учун одамлардан ҳақ ҳам олинмайди.
94-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|