Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 


«أَنَّ رَسُولُ اللَّهِ رَدَّ ابْنَتَهُ - أَيْ زَيْنَبَ - عَلَى أَبْي الْعَاصِ ابْنِ الرَّبِيعِ بَعْدَ سَنَتَيْنِ بِنِكَاحِهَا الْأَوَّلِ» 
«Расул с.а.в. қизларини, яҳни Зайнабни икки йилдан кейин биринчи никоҳининг ўзи билан Абу Ос ибн Робиҳга қайтариб бердилар». Бу иш Абу Ос мусулмон бўлганидан кейин юз берди.


Энди Исломга давомли тарзда зид натижа берадиган битим борасида қайтадан иш қўзғатилишига келсак, Пайғамбар с.а.в. Ислом давлати бўлганидан кейин одамлар устида қолган рибони бекор қилдилар. Уларга сармоялари ўзларига бўлишини белгиладилар. Абу Довуд Сулаймон ибн Амрдан, у отасидан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. видолашув ҳажида шундай деган эканлар:


«أَلا إِنَّ كُلَّ رِباً مِنْ رِبَا الْجَاهِلِيَّةِ مَوْضُوعٌ لَكُمْ رُؤُوسُ أَمْوَالِكُمْ لا تَظْلِمُونَ وَلا تُظْلَمُونَ» 
«Огоҳ бўлингларки, жоҳилият рибосидан бўлган ҳар қандай рибо бекор қилинди. Сармояларингиз ўзларингизники. Зулм қилмайсизлар ҳам, зулм қилинмайсизлар ҳам».
Шунингдек, саҳобалар жоҳилият қонунига кўра, тўрттадан ортиқ хотинга ҳам уйланган эдилар. Ислом давлати вужудга келгач, фақат тўртта хотиннигина олиб қолиш вожиб қилинди. Термизий Абдуллоҳ ибн Умар йўлидан ривоят қилишича, Ғийлон ибн Салама Сақафий мусулмон бўлган пайтида унинг ўнта хотини бор эди. Улар ҳам Ғийлонга қўшилиб мусулмон бўлишди.


«فَأَمَرَهُ النَّبِيُّ أَنْ يَتَخَيَّرَ أَرْبَعاً مِنْهُنَّ» 
«Шунда Пайғамбар с.а.в. унга хотинларидан тўрттасини танлаб олишни буюрдилар».
Шунга биноан Исломга давомли зид таъсир қиладиган битимлар борасидаги гап шуки, Халифалик давлати бўлиши билан бу зид таъсирлар бартараф этилади. Зотан, шундай қилиш вожибдир.
Масалан, муслима аёл Исломдан олдин насронийга эрга теккан бўлса, Хилофат барпо бўлганидан кейин шариат ҳукмларига биноан бу никоҳ битими бекор қилинади.

 

121-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168