Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Шунингдек, шубҳали шахслар билан шуғулланиш, Уммат ва давлатни уларнинг ёмонликларидан асраш ҳам ички хавфсизлик идорасининг вазифасидир.
Айтиб ўтганларимиз ички хавфсизликка таҳдид солувчи асосий омиллардир. Ички хавфсизлик идораси давлат ва одамларни мана шу таҳдидлардан ҳимоялайди. Шунинг учун ким диндан қайтса, тавба қилдирилади. Тавба қилмаса, ўлдирилади. Бу ишни ички хавфсизлик идораси бажаради. Агар муртадлар жамоа бўлишса, улар билан ёзишмалар олиб борилади. Уларни Исломга қайтишга чақирилади. Қайтиб, тавба қилсалар ва шариат ҳукмларига бўйсунсалар, уларга тегилмайди. Муртадликларида туриб олишса, уларга қарши уруш қилинади. Уларнинг жамоаси озчилик бўлиб, улар билан курашишга полициянинг кучи етса, полициянинг ўзи курашади. Агар уларнинг жамоаси кўпчилик бўлиб, улар билан курашишга полициянинг кучи етмаса, халифадан ҳарбий кучлар ёки қўшин орқали ёрдамчи куч сўралади.
Айтиб ўтганларимиз муртадлар ҳақидаги гаплар. Энди боғийлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, агар улар қурол ишлатмасдан, бузғунчилик, тартиббузарлик, давлатнинг муҳим марказларини босиб олиш каби ишларни қилсалар, шахс, давлат ва омма мулкига кўз олайтирсалар, бундай ишларни тўхтатиш учун ички хавфсизлик идораси полициянинг ўзи билан чекланади. Полициянинг кучи етмаса, давлатга қарши чиққан ўша боғийлар қилаётган бузғунчилик ва қўпорувчилик ишларини тўхтатиш учун халифадан ҳарбий куч билан ёрдам бериши сўралади.
Агар боғийлар давлатга қарши қурол кўтариб чиқсалар, бир жойга тўпланиб, гуруҳ бўлиб олсалар ва уларга қарши курашишга полициянинг кучи етмаса, халифадан эҳтиёжга қараб ҳарбий кучлар ёки қўшин орқали ёрдам бериши сўралади. Улар билан уруш бошлашдан олдин ёзишмалар олиб борилади. Улардан қуролни ташлаш ва давлатга итоат қилиш талаб қилинади. Тавба қилиб, қайтсалар ва шариат ҳукмларига бўйсунсалар, уларга тегилмайди. Қайтмасалар, урушамиз, деб туриб олсалар, улар билан ўлдириш, йўқ қилиш эмас, адабини бериб қўйиш жанги олиб борилади. Токи, қуролни ташлаб, йўлларидан қайтсинлар. Али р.а. хаворижлар билан шундай қилганди. Уларни аввал даъват қилганди, қарши чиқишдан тийилсалар, уларга тегмаслигини, оёқ тираб туриб олсалар то йўлларидан қайтиб, қуролни ташлагунларига қадар улар билан одоб бериш жангини қилишини айтганди.
92-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168
|