Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

Пайғамбар с.а.в. кунларнинг бирида одамлар байъат беришлари учун ўтиргандилар. Ёнларида Абу Бакр билан Умар ҳам бор эди. Пайғамбаримизга кишилар ва аёллар байъат беришди. Бу байъат Исломга бўлган байъат эмас, бошқарувга бўлган байъат эди, негаки бу байъатда ҳозир бўлган аёллар муслима эдилар. Ҳудайбиядаги «ризвон байъати»дан кейин аёллар ҳам байъат бердилар. Аллоҳ Таоло айтадики:


يَاأَيُّهَا النَّبِيُّ إِذَا جَاءَكَ الْمُؤْمِنَاتُ يُبَايِعْنَكَ عَلَى أَنْ لاَ يُشْرِكْنَ بِاللَّهِ شَيْئًا وَلاَ يَسْرِقْنَ وَلاَ يَزْنِينَ وَلاَ يَقْتُلْنَ أَوْلاَدَهُنَّ وَلاَ يَأْتِينَ بِبُهْتَانٍ يَفْتَرِينَهُ بَيْنَ أَيْدِيهِنَّ وَأَرْجُلِهِنَّ وَلاَ يَعْصِينَكَ فِي مَعْرُوفٍ فَبَايِعْهُنَّ وَاسْتَغْفِرْ لَهُنَّ اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ 
– „Эй Пайғамбар (алайҳис-салом), қачон сизнинг олдингизга мўминалар келишиб, сизга ўзларининг Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмасликларига, ўғирлик қилмасликларига, зино қилмасликларига, (камбағаллик ёки шарманда бўлишдан қўрқиб) ўз болаларини ўлдирмасликларига ва қўл-оёқлари ўртасида тўқиб оладиган бўҳтонни қилмасликларига (яъни, фарзандсизлик сабабли ўз эрларидан ажралиб қолмаслик учун бирон ташландиқ болани топиб, гўё у қўл-оёқлари ўртасидан чиққандек, яъни, туққандек эрларига: «Мана шу бола сендан бўлди», деб бўҳтон қилмасликка) ҳамда бирон яхши ишда сизга итоатсизлик қилмасликларига қасамёд қилсалар, сиз уларнинг қасамёдларини қабул қилинг ва улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг! Албатта Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир“.                                                    [60:12]

Бу ҳам бошқарувга бўлган байъатдир. Чунки Қуръон уларнинг муслима эканликларини таъкидламоқда. Шу боис, бу байъат аёллар тарафидан у зотга маъруф ишларда осийлик қилмаслик учун берилган эди.


Шу билан бирга аёлнинг яна бир ҳуқуқи - раъй борасида ўзидан вакил қилиши ва уни бошқа бир кишининг вакили бўлишидир. Чунки у раъй билдириш ҳуқуқига эга. Демак, у раъй тўғрисида вакил қилиши мумкин. Ҳамда ваколатда эркак бўлиш шарт қилинмаганлиги учун бошқа киши томонидан вакил бўлиши ҳам мумкин.

 

148-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168